Самарқанд марафони бир пайтнинг ўзида спорт, тарих ва туризмни тарғиб қилишга хизмат қилади — Б.Маер

Самарқанд марафони бир пайтнинг ўзида спорт, тарих ва туризмни тарғиб қилишга хизмат қилади — Б.Маер

 119  0
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Франциялик таниқли спорт мутахассиси, “Athleting Club” спорт агентлиги раҳбари Бенуа Маердан Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро хайрия яриммарафони юзасидан махсус интервью берди:

— Самарқандда ўтказилаётган халқаро хайрия яриммарафони Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда хизмат қиладиган муҳим спорт тадбири бўлиб ҳисобланади. Жаҳонда кўплаб машҳур шаҳарларда марафонлар ва яриммарафонлар ташкил этилади ва бундай тадбирлар шаҳарларни дунё ҳамжамиятида янада танитишга шунингдек, мусобақа учун ушбу шаҳарда мавжуд шароитларни такомиллаштиришга ва халқни ҳам шундай катта тадбирларга руҳан ва жисмонан тарбиялашга туртки беради.

Масалан, югуришни олайлик. Ушбу спорт тури бўйича мусобақаларни Лондонда, Парижда, Нью-Йоркда, Миланда ва дунёнинг бошқа бурчакларида ташкил этиш яхши одатга айланган. Аммо Самарқандда ўтказилаётган тадбир бир пайтнинг ўзида ҳам спорт, ҳам тарих ва қолаверса, туризмни тарғиб қилишга хизмат қилади.

Биз биламиз, Ўзбекистон бокс, дзюдо ва каратэ каби кўплаб спорт турлари машҳур. Лекин мазкур марафон орқали бутун дунё аҳли Ўзбекистоннинг янги қирраларини кашф эта олади. Бундан ташқари, бу марафон ушбу спортга қизиқадиган янги авлодни тарбиялашга олиб келади. 

Эътироф этиш жоиз, Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг марказидаги мамлакат ҳисобланади. Бу марафон эса Янги Ипак йўлини бошлаб беради.

Ушбу яриммарафоннинг эътиборли жиҳати, унинг доирасида аутизм касали билан азият чекаётган болаларни қўллаб-қувватлашда хайрия акциясини ўтказилишидир.

Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонга, шу жумладан, қадимий ва кўҳна Самарқанд шаҳрига бундан кейин ҳам спорт сабаб яна кўп бор ташриф буюришга умид билдираман. Ушбу ажоийб тадбирни ўтказишда эса катта муваффақият, марафон иштирокчиларига омад тилайман!

Интервью Ўзбекистон Республикасининг Париждаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитас томонидан тақдим этилди

http://xs.uz/uzkr/post/samarqand-marafoni-bir-pajtning-ozida-sport-tarikh-va-turizmni-targib-qilishga-khizmat-qiladi-bmaer