СИЗДА БЎҚОҚ КАСАЛЛИГИ БОРМИ? – УНДА ЙОДИД ИЧИШГА ШОШИЛМАНГ

СИЗДА БЎҚОҚ КАСАЛЛИГИ БОРМИ? – УНДА ЙОДИД ИЧИШГА ШОШИЛМАНГ

Касб тақозоси билан одамлар билан мулоқат жараёнида, менда бўқоқ (зоб) бор экан, йодид ичмоқчиман ёки ичаяпман деган гапларни эшитиб қоламан. Биз зоб ёки бўқоқ деб атаётган касаллик бўйича нималарни биламиз. Бу масала бўйича сизларга ўз тавсияларимни улашолсам ва қайси мутахасисга боришга ўзингизда асос топсангиз хурсанд бўлардим.
Бўйин деворининг олдида кўзга деярли чалинмайдиган, терининг остида хиқилдоқга ёпишган қалқон каби хиқилдоқни ўраб турган (баъзи китобларда безни шаклини қанотларини ёзиб турган капалакка ўхшатишади) безни номини қалқонсимон без деб аталади.
Қалқонга ўхшаганлигини учун хам бу безни шундай номлашган. Бу без ишлаб чиқарган хаёт учун актив бўлган моддаларни гармон дейилади – бу без мисолида тироксин. Бу гармон моддалар алмашинуви ва энергия алмашинувини қувватловчи гармон хисобланади.
Тироксин етишмаса хомиладор бўлишнинг кечикиши ёки хомиланинг тушиб қолиш хавфи, туғилган болада туғма гипотиреоз ривожланиши, кейинчалик боланинг яхши ривожланмаслиги натижасида паканалик, ақлий ривожланишдан орқада қолиши  хавфи юқори бўлади.
Организмни бирорта юқумли касалликка чалинмаслигига яъни иммунитетимизга хам, кайфиятингиз тез ўзгариб қолиши, жаҳлингизни тез-тез чиқишида хам бу безни таъсири катта. Бу безни яхши ишлаши учун йод керак. Йод табиатда мустақил холда учрамайди, актив элемент бўлганлиги туфайли хамиша бирикма холида учрайди. Эркин холда тез буғланади, учувчан.
Ер шарида йоднинг асосий манбаи денгиз ва денгиз махсулотлари  хисобланади. Денгизни шўр сувида йод миқдори катта. Денгиз сувлари буғланиб, шамоллар туфайли қуруқликга тарқалади. Бизнинг мамлакатимиз эса денгиздан анча узоқда ва шамоллар орқали учиб келиши анча қийин.
Йод етишмаса без кучаниб ишлай бошлайди. Зўриқиб ишлагани хисобига без катталаша бошлайди. Безни катталашганини бўқоқ (зоб) дейилади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега денгиз атрофида яшовчи одамлар узоқ умр кўришади? Нега улар анча бақувват ва дунё қараши анча илғор? Нега денгизда яшовчи денгиз балиқлари ёки денгиз ташбақаси денгиз атрофида ўсувчи дарахтлар ёки денгиз ўтлари анча бақувва? Атрофингизга бир қарангчи бўйи 180-200 см одамлар топиладими? Ҳисоблаб кўрингчи нечта қариндошингиз 100 ёшдан ошган ёки ошиш арафасида? Айтингчи қайси танишингиз илмий ишбилан банд? Тушингандай бўлдингизми. Зобни секин портловчи бомба деса бўлади. Чунки иситма чиқармайди ва оғримайди. Шунинг учун кўпчилик бу касалликни менсимайди.
Зоб бу ҳали умумий номланиши: унинг бир неча хил тури мавжуд, имкон даражасида оддий тушинтиришга харакат қиламан.
А) Эндемик зоб –бу республикамизнинг баъзи бир туманларида тупроғида ва сувида йод миқдори камлиги туфайли бу касаллик кўпроқ учрайди. Давоси етишмаётган таркибида йод сақловчи дориларни тавсия етиш
Б) Гипотиреоз (гипо-кам ,тиреоз –без назарда тутилаяпти) бунда беморни ўзида муаммо бор, қалқонсимон бези туғма яхши ривожланмаган, тупроқда ва  сувда йод миқдори етарли бўлсаям ўзлаштира олмайди. Шунинг учун унга йодни тез ўзлаштира оладиган турлар (гармон)ини тавсия қилиш керак
В) Гипертиреоз (гипер–кўп, тиреоз–без назарда тутилаяпти) Биз мақтаган тиреоксин нормадан кўп ишлаб чиқилаяпти, йод умуман керак эмас, аксинча йодни сўрилишини камайтиришимиз керак;
Д) Эутиреодли зоб—бу қачондир зобни ўтказгансиз ёки қачондир даволангансиз, без катталашиб кейин жойига қайтмаган, хозирда сизни безовта қилмайди, шунинг учун бунинг учун даво талаб қилинмайди
Э) Тугунли зоб – бунда қалқонсимон безда тугунли ҳосилалар пайдо бўлади. Бу рак олди касаллиги хисобланади. Мутахасис кўригига шошилинг.
Йод етишмаслигини оддий йўл билан текширса бўлади. Кечаси уйқуда олдин, билагингизни олдига йод эритмасини чизиб қўйсангиз эрталабгача йўқолиб кетса гумон қилса бўлади.
Ўсувчи организм, қизларда ва хомиладор аёлларда йодга бўлган талаб катта бўлади. Йодланган туз оғзи герметик ёпилган шиша идишларда сақланишини хамма билса керак.
Демак, сиз  бўқоқни (зобни) хамма формасида хам йодид ичиш тўғри  эмаслигини билган бўлсангиз, йод қалқонсимон без учун керак эканлигини, бу безни нихоятда катта вазифани бажаришини билсангиз бўлди.
Зобни қанақанги формаси эканлигини мутахасис аниқлайди. Сиздан касаллик белгиларини сўраш, эпид анамнез йиғиш, қўл билан ушлаб кўриш, УТТ (ултра товуш текшириш)дан ташқари қондаги Т-3 ,Т-4 ,ТТГ миқдорини аниқлаш бу энди мутахасиснинг вазифаси.
Саломат бўлинг!
Нормурод ХУДОЁРОВ
Арнасой туман КТМП мудири
 
http://farovon-yurt.uz/foydali_qiziqarli_maslahatlar/515-organizmda-yod-moddasini-ktarish-virusdan-imoyalanishning-yana-bir-usuli.html