Биология соҳасидаги илмий изланишларим самараси, қолаверса, микробиолог бўлганим учун атрофдаги ҳодисаларга қизиқишим ўзгача. Олий тоифали шифокор, академик селекционер лимончи инсон – отам Зайниддин Фахриддиновнинг бизга қолдирган ва барча учун кони фойда бўлган вирусдан ҳимояланиш усуллари ёки “Лаззат” шарбатида иммунитетни ошириш усули баробарида қўшимча яна бир услуб – организмдаги йод моддасини ҳам кўтариш зарурлигини таъкидлаганлар. Бу ҳам вирусдан сақланишнинг яна бир услуби бўлиб хизмат қилади.
Организмда йод моддасини кўтариш учун дорихонага чопишга шошилманг! Ечими оддий: қуёш тафтидан тўйиб баҳра олган она заминнинг минерал моддаларига тўйинган меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Афсуски, ҳозирда дунё олимлари Д витамини тавсия қилишмоқда. Ваҳоланки, бу бош чаноғининг катталашишига олиб келади, шу қаторида, “инкубатор”да етиштирилган меваларда ҳам гармондан бошқа фойдали элементни тополмайсиз.
Қуйидаги аралашмани эрталаб нонуштага истеъмол қилиш айни муддао:
- Лимон шарбати – 100 гр.
- Асал – 1 қошиқ
- Ёнғоқ (майдалангани) – 4-5 дона
- Қора майиз (эзилгани) – 100 гр.
Раъно ЗАЙНИДДИН қизи,
Биология фанлари номзоди.
http://farovon-yurt.uz/foydali_qiziqarli_maslahatlar/515-organizmda-yod-moddasini-ktarish-virusdan-imoyalanishning-yana-bir-usuli.html