Айдар – Арнасой кўлида "Беш ташаббус - беш имкон" шиори остида тадбир ўтказилди

Айдар – Арнасой кўлида "Беш ташаббус - беш имкон" шиори остида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгаши ташббуси билан Арнасойлик ёшлар "Беш ташаббус - беш имкон" шиори Айдар – Арнасой кўлида бўлишди.
Тадбирда туман ёшлари билан биргаликда Жиззах вилоятнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган ёшлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгашлари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими, Арнасой туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Миллий гвардия, туман Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Болалар ва Мусиқа санъат мактаби ходимлари иштирок этди.
Дастлаб, тадбирни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Аброр Атакулов очиб берди.
Шундан сўнг, ранг-тасвир санъати бўйича мўйқалам ижодкорлари Айдар-Арнасой кўли манзараларини ёрқин рангларда акс эттира олишди.
Айниқса, спорт мусобақалари бу ерга йиғилган ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб камол топишида турки бўлди десак муболаға бўлмайди.
Боиси, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол тўгараги ёшлари фудбол ўйини ва машғулотлари орқали томошабинларни жалб эта олди.
Спортнинг волейбол тури бўйича ташаббускор қизлар ҳам улардан қолишмай ўз чиқишларини гуруҳ-гуруҳ бўлиб намойиш қилишди.
Кузнинг салқин ҳавосида кўл маназаларида акс жойда раққосаларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. Боиси миллий рақс намуналари кузатар экансиз уларни ижросидан дилингиз яйраб кетади.
– Миллий либосларда рақслардаги ижро кўриб кайфиятингиз кўтарилади, руҳиятингиз ором олади, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти кардинатори Шоҳиста Жабборова. – айниқса бу каби сокин кўл атрофида бўлса.

Арнасой туманида ёшлар билан ишлаш ҳаракатининг амалдаги мисоли сифатида ўтказилган мазкур тадбир иштирокчиларда бой таассурот қолдирди.
Бир сўз билан айтганда,  "Беш ташаббус - беш имкон" ёшларда замонавий интелектуал салоҳиятини кучайтириб, уларга ижод сеҳрини бериб ҳамда бетакрор гўзаллик байрамига айланиб ўзгача шукуҳ бағишлади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати