Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари саломатликни яхшилашнинг самарали воситаси сифатида

Қуёш радиацияси, ҳаво ва сув муҳитларининг хусусиятлари талабанинг саломатлигини мустаҳкамлаш, чиниқиш ва иш қобилиятини ошириш воситалари сифатида хизмат қилади.

Валеологик тарбия жараёнида табиий тадқиқотлар доирасида табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан икки йўналишда фойдаланилди:

– Жисмоний тарбия машғулотларида қўшимча шароит сифатида (машғулотларнинг очиқ ҳавода ўтказилиши) фойдаланиш, бунда муҳитнинг табиий омиллари жисмоний машқлар таъсирини тўлдиради, кучайтиради ва фаоллаштиради.

– Соғломлаштирувчи сузиш бўйича машғулотларни очиқ сув ҳавзаси (бассейн)да ташкил этиш, бунда табиий омиллар чиниқтириш ва соғломлаштиришнинг нисбатан мустақил воситалари сифатида дозалаштирилади. Соғломлаштирувчи сузиш апрель ва октябрь ойларида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра бу йилнинг соғломлаштирувчи сузиш учун энг қулай вақтидир.

Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник факторлари валеологик тарбия воситалари сифатида талабалар саломатлигини яхшилаш ва ўқув фаолияти самарасини оширишга ёрдам беради. Тадқиқотларимиз хулосасига кўра табиий омиллар муҳитдаги чиниқтириш жисмоний машқлари организмнинг ташқи муҳит таъсирларига чидамлилигини оширади. Очиқ ҳавода амалий машғулотлар стадионда 1.09. дан 30.11. гача ва 1.03. дан 1.06. гача ҳаво ҳарорати +10 дан +28 гача бўлган шароитда ўтказилади. Шуни қайд этиш муҳимки, ҳаво ҳарорати +27 дан ошганда талабалар жисмоний машқларни гоҳ офтобда, гоҳ салқинда бажарадилар. Очиқ ҳавода ўтказилган тадқиқотлар давомида турли усуллардан фойдаланилди. Булар: қатъий регламентлаштирилган машқлар, ўйин ва мусобақа усули, сўз ва кўргазма орқали таъсир кўрсатиш ва ҳ.з.

Турли усуллар қўлланилган комбинацияларни синаб кўриш натижасида ўйин ва мусобақа усулининг самарали бирикмаси аниқланди. Ўйинга нисбатан мусобақа пайтида руҳий ҳолат кучлироқ намоён бўлади. Очиқ ҳаво шароитида қўлланилган ўйин ва мусобақа усуллари ва табиат кучлари ўқув фаолияти билан боғлиқ руҳий зўриқиш ва аудитория, ётоқхона, уй шароитида кўп вақт ўтириш натижасида ҳосил бўлган димиқишни бартараф этишга ёрдам беради. Чиниқиш руҳий чарчоқни енгади. Талабалар ўртасида шамоллаш касилликлари камайди, бу эса давоматнинг яхшиланишига сабаб бўлди.

Манба: http://refleader.ru/jgeqasmerotrbew.html