Хабар берганимиздек, 20 сентябрь куни қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари узоқ кутилган ўқув-машғулот йиғинини бошлашди. Бир неча ой уй шароитида ўтган машғулотлардан сўнг, шубҳасиз, жисмоний ҳолат билан бирга назарий билимларни ҳам ошириш талаб этилади. Терма жамоамизнинг машғулотлар тартибидан ана шундай назарий билимлар дарси ҳам ўрин олган бўлиб, унда сабля йўналишида 3 карра Олимпия ўйинлар чемпиони Владимир Назлимов каби тажрибали мураббийлар сабоқ беришмоқда.
Дарслар асосан жанг пайтидаги мураккаб вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва техник ҳаракатларни ривожлантиришга қаратилган. Мутахассислар ўз режалари асосида қиличбозликнинг замонавий методикаси асосида билимларини шогирдларига улашишмоқда. Мазкур йиғин 21 октябрь куни якунига етади. Унинг дастуридан, шунингдек, амалий машғулотлар ҳам ўрин олган.