Жисмоний фаоллик ва саломатлик даражаси
Барча тараққий этган мамлакатларда саломатлик инсоннинг энг муҳим бойлиги ҳисобланади. Соғлом инсон исталган жамиятда катта кучга эга яратувчанлик вазифасини бажаради ва руҳий, интеллектуал ва жисмоний қобилиятнинг манбаси ҳисобланади.
Саломатлик инсон ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Шу сабабдан, саломат-лик даражаси инсоннинг касбий етуклиги ва ижодий ўсишига сабаб бўлади. Талаба ёшлар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш масалаларини ҳал этиш, ёш авлодни жисмонан ва маънан вояга етказиш, ривожланиб келаётган давлатнинг фаол қурувчиларини ҳар томонлама тарбиялашнинг асоси ҳисобланади.
Саломатлик даражаси инсоннинг касбий етуклиги ва ижодий ўсишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг фикрича аҳоли саломатлиги 20 фоиз ирсий омилларга, 20-30 фоиз атроф-муҳит таъсирига, 40-50 фоиз турмуш тарзига ва 10 фоиз соғлиқни сақлаш хизмати фаолиятига боғлиқ экан. Аҳоли саломатли-гининг 40-50 фоизи ҳаёт тарзига боғлиқ бўлиб, зарарли одатлар, нотўғри овқатланиш, алькогол ва тамакини меъёридан ортиқ қабул қилиш, кўп ўтириш, камҳаракатлилик, руҳий зўриқишлар турли касалликларга, жумладан, юрак қон-томир, нафас олиш ва эндокрин системаси касалликлари, ошқозон-ичак функцияларининг бузилишига олиб келади.
Олий ўқув юртларида жисмоний ва ижтимоий фаоллик долзарб муаммолардан бири ҳисобланади, чунки тадқиқотларимиз натижаларига кўра ўқиш давомида талабаларнинг саломатлик даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Ҳозирги вақтга қадар олий ўқув юртини битираётган ёш мутахас-сислар кўпинча тўлиқ соғлом эмаслиги, уларнинг келгусидаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий фойдали фаолиятини чеклаб қўяди, ривожланаётган давлатга иқтисодий ва интеллектуал зарар етказади.
Жамиятда ёшларнинг соғлом ҳаёт тарзини олиб бориши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши деярли қўллаб қувватланмаган. Бу эса ёшларнинг жисмоний машклар билан фаол шуғилланмаслигига сабаб бўлган. Ёшлар саломатлиги соҳасида вужудга келган аҳволни таҳлил қилиб, бу муаммо зудлик билан ечилиши лозим бўлган масала эканлигини англаш мумкин. Ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш соҳасида туб ўзгаришларни амалга оширмай туриб маънавий, ахлоқий, руҳий ва жисмоний ривожланиш масалаларини ҳал этиб бўлмайди. Шунинг учун ёш авлодни соғломлаштириш консепцияси ёшларни ўз саломатлигига муносабатини тубдан ўзгартириш, ҳаракат фаоллигига бўлган эҳтиёжини шакллантириш ва соғлом дам олишни ташкил этишга қаратилган бўлиши лозим.
https://teletype.in/@vezuz/rkwcsYC84