Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар:
аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини яратсин ва унинг ишлаш тартиби тасдиқланади. Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилади ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилади.
Адлия вазирлиги “Янги нафас” платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилиниши таъминланади.
https://yuz.uz/news/aholini-kunlik-yurish-va-yugurishga-targib-qiladigan-yangi-nafas-platformasi-yaratiladi