Қиличбозларимиз ўқув йиғини илк машғулотларини бажаришга киришди

Бугун қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзолари NFC - Миллий қиличбозлик Клубида ўқув йиғинининг илк машғулотларини бошлашди.

Терма жамоа мураббийлари томонидан ўзаро келишган холда қиличбозлик йўалишлари бўйича мазкур Клубда;

1. Сабля - 09:00 - 11:00

2. Шпага - 11:00 - 13:00

3. Рапира - 13:00 - 15:00 вақтига қадар машғулотларни олиб боришди.

Миллий терма жамоа спортчилари режа бўйича эртадан бошлаб “Умид” залида ўқув йиғин машғулотларини давом эттиришади.

Айтиш керакки, ҳар бир спортчи федерация тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, машғулотлар  давомида тиббиёт ходимлари спортчиларни гигиена талабларига қатъий риоя қилишлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериб боришмоқда.

Миллий терма жамоа аъзолари "Осиё дзюдо маркази" меҳмонхонасида эрталабки бадантарбия машқларини бажариш билан бир қаторда бўш вақтдан унумли фойдаланиб, меҳмонхона  худудида очиқ ҳавода қиличбозлик машқларини ҳам ўтказишмоқда.

ЎзҚФ Матбуот хизмати