Спорт сабоқлари: Сузиш техникаларини ўрганамиз
Халқаро Олимпия қўмитаси ижтимоий тармоқларига бир-биридан қизиқарли ва фойдали видеоқўлланмаларни жойлашда давом этади. Уларнинг галдагиси сизни бефарқ қолдирмаслигига аминмиз.
Сузиш бўйича тринидад ва тобаголик профессионал спортчи Дилан Картер эркин усулда сузиш вақти қандай тўғри нафас олиш, ҳавзада танани тўғри тутиш каби йўналишлар бўйича қимматли маҳорат сабоқларини кўрсатиб беради. Бу эса карантин талаблари юмшатилиб, ёзнинг жазирама кунларида сузиш ҳавзаларига ошиқаётган юртдошларимиз учун ас қотишига ишонамиз.