Сўхлик ёшлар учун муносиб туҳфа

Сўхлик ёшлар учун муносиб туҳфа


Ёшларни жисмоний соғлом, ҳар жиҳатдан етук, баркамол бўлиб камол топишида спорт соғломлаштириш масканларининг ўрни беқиёс.

Айни кунларда Сўх туманида 5 мингдан зиёд ёшлар спортнинг барча турлари билан шуғулланмоқда. Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида спорт масканларини моддий–техник базасини мустаҳкамлаш, ёш спортчиларга шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
 
photo_2020-08-12_19-21-07.jpg


– Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан умумий қиймати 640 миллион сўм бўлган спорт жиҳозлари келтирилди, – дейди туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Суҳробжон Қўзиев. – Бундан ташқари, вилоят ҳокими ҳомийлигида 200 миллион сўм бўлган спорт анжомлари ҳам олиб келинди.

Айни кунда туман ёшлари учун янги «Ёшлар спорт комплекси» ташкил этилмоқда. Сўх тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг «Равон» шаҳарчасидаги мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда очиқ ўйингоҳлар тўлиқ реконструкция қилиниб спортчи ёшлар учун керакли бўлган шароит яратилмоқда. 

 
photo_2020-08-12_19-21-01.jpg
 
Сўхлик спортчи ёшларнинг бу борадаги қизиқишларини инобатга олиб тумандаги иқтисодиёт ва педагогига касб- ҳунар коллежи негизида 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолияти йўлга қўйилмоқда . Бу ерда маҳаллий ёшлар спортнинг 20 дан ортиқ тури билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.

– Спортнинг армрестлинг тури билан шуғулланиб келаман, – дейди ёш спортчи Шоҳжаҳон Эргашев. – Менга вилоят ҳокимлиги томонидан махсус спорт жиҳозлари келтириб берилгани айни муддао бўлди. Мақсадим, Республика ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш.
 

 

1 252
М. Сулаймонов, ЎзА