Яқинда Россиянинг “Eridan” клуби томонидан таэквондо WT бўйича биринчи халқаро онлайн турнир ташкил этилди.
Ушбу мусобақада 10та давлатдан 1 500 нафар спортчи иштирок этди.
Онлайн мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент вилояти таэквондочилари қатнашиб, улар 3та олтин ва 4та бронза медалини қўлга киритишди.
Вакилларимизнинг таэквондо WT бўйича биринчи халқаро онлайн турнирдаги муваффақиятли иштироки “Ўзбекистон 24” телеканали ижодкорлари эътиборидан четда қолмади