Табрик

Ўзбекистон қиличбозлари "Олимпия куни" байрами билан табриклайди!

Маълумки, “Олимпия куни” дунёда оммавий тарзда кенг нишонланадиган спорт байрамларидан биридир. Шу боис, ҳар йили мамлакатимизда "Спорт ҳамма учун"  эзгу шиор остида ташкил этилиб келинаётган ушбу спорт байрами бу йил ҳам, мураккаб вазиятга қарамасдан юртимизда “Олимпия куни” тадбирлари доирасида юқори кайфиятда ўтказилди.

23-июнь халқаро Олимпия куни муносабати билан Қорақалпоғистонлик, Андижонлик қиличбозларимиз ва мураббийлар ҳамда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоа аъзолари барча юртдошларимиз ҳамда спортчиларни муборакбод этишди.

Ўз навбатида биз ҳам барча қиличбозларимизга келгусида мустаҳкам соғлик, ёрқин спорт ғалабалари ва албатта жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада Ўйинларида муносиб иштирок этиб, ғолиблик насиб этишини тилаб қоламиз. 

ЎҚФ Матбуот хизмати