Юртимизда “Олимпия куни” тадбирлари юқори кайфиятда ўтказилди

Бугунги кунда “Олимпия куни” дунёда оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо 205та давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишади. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда Олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, каттаю кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган меҳрни янада юксалтиришдан иборат.