Хоразмда спорт секциялари фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ва  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “COVID-19 пандемияси  даврида ҳудудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги 681-сонли буйруғининг ижроси  Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.

 

 

Жумладан, Хозорасп туманидаги 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида машғулотлар санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи в.в.б. Ортиқ Полвонов жойларда бўлиб, карантин талаблари асосида йўлга қўйилган спорт секциялари фаолиятини яқиндан ўрганмоқда, бу борада ўзининг маслаҳатларини беряпти.