“Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда спорт секциялари ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 4 июнидан бошлаб Тошкент вилоятининг “яшил” ҳудудлар тоифасига кирувчи Олмалиқ шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида карантиндан сўнг илк бор айрим спорт секциялари ўз фаолиятини бошлади. Олмалиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби шаҳар санитария ва эпидемиология марказининг рухсати асосида ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятини олиб бормоқда ва кун давомида спорт зали дезинфекция қилинмоқда.