Бош вазир ўринбосарлари ҳамда вазирлар Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолисини қийнаётган муаммоларни ўрганиш учун ҳудудга ташриф буюришди.

“Биринчи навбатда Сўх тумани аҳолисига спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиб беришимиз керак. Ҳудуддаги мавжуд спорт иншоотлари ҳолатини яхшилашимиз ва энг асосийси уларни етарли даражадаги кадрлар билан таъминлашимиз зарур. Бу борада таклифлар ўрганилиб, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқамиз ва шунга кўра иш олиб борамиз” – деб айтиб ўтди Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев.