Баҳодирлар ўйинлари бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон биринчилиги давом этмоқда

Хабарингиз бор, пандемия даврида аҳолини жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш ҳамда баҳодирлар ўйинлари спорт турини янада оммалаштириш мақсадида 30 май - 2 июнь кунлари ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон биринчилиги ўтказиш режалаштирилган эди.

Ҳозирда мазкур биринчилик қизғин давом этмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган икки кун давомида мусобақада 150 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Қуйида энг яхши натижа қайд этаётган айрим спортчиларнинг видеоларини тақдим этамиз.