Бостон марафони ўзининг 124 йиллик тарихида биринчи марта ўтказилмайдиган бўлди

Бостон марафони ташкилотчилари мусобақанинг 124 йиллик тарихида биринчи марта ушбу тадбирни бекор қилишга қарор қилишди.

Таъкидланишича, марафон ўрнига «виртуал тадбир» бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар 42 километр масофани босиб ўтганликларини тасдиқлашлари керак.

Коронавирус пандемияси сабаб дастлаб Бостон марафони 20 апрель ўтказилиши белгиланган эди. Аммо кейинроқ уни 14 сентябрга ташкил этилиши белгиланди. Энди эса мусобақа ўтказилмайдиган бўлди.