Жорий йилнинг 30 майига қадар профессионал таълим муассасалари рўйхати, манзили, касб ва мутахассисликлари тўғрисидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади.
2020 йил 30 майдан профессионал таълим муассасаларида тайёрланаётган касб ва мутахассисликларнинг хусусиятлари, ҳудудда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши ва битирувчиларни кейинчалик ишга жойлаштириш истиқболлари ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, иш берувчилар, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудий бошқармалар маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиниши ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишини ташкил қилиш чораларини кўради.
Жорий йилнинг 30 майига қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган профессионал таълим муассасалари рўйхати, манзили, касб ва мутахассисликлари тўғрисидаги маълумотларни туман(шаҳар) халқ таълими бўлинмалари орқали ўқувчилар учун тушунарли усулда ҳамда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун тавсиялар сифатида ҳар бир умумтаълим мактабига етказади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари 2020 йил 1 июлга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида касб-ҳунар мактабларида таълимни давом эттириш истагида бўлган умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари (биринчи навбатда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандлари) рўйхатини шакллантиради.
https://yuz.uz/news/oquvchilar-qiziqishiga-kora-kasb-hunar-maktablariga-qamrab-olinadi