Комиллик сари йўл:
Меҳнат тарбияси
Ўзбек xалқи асрлар давомида меҳнат инсоннинг моддий ва маънавий эхтиёжи эканлигини тушуниб ёш авлодни мустақил xаётга тайёрлашга алохида эътибор беради. У ўз хаётида турмуш кечириш учун ишлаб чиқариш воситаларни яратиш зарурлигини турмушда ўз талабларини кондириш учун меҳнат қилиш керақлигини англатади. Меҳнатни шу маънода англаш қадимги жамиятга xос асосий xусусият бўлади.
Давр ўтиши, ижтимоий-сиёсий хаётда ўзгаришлар юз бериши ақлий меҳнат тарбияси жисмоний меҳнат тарбиясидан айрилди. Натижада меҳнат ва меҳнат тарбиясига муносабат ўзгарди, болаларни турли ижтимоий меҳнатга тайёрлаш биринчи ўринга қўйилди. Инсон ва жамиятнинг яшаши барқарорлашиши учун меҳнат қилиш, меҳнатни севиш камолотининг меъёри бўлди, меҳнат иштирок этиш асосий воситаси ҳисобланади. Бу ғоялар xалқ яратган «Меҳнат - фароғат чироғи», «Иш-инсоннинг гавҳари», «Дараxт япроғи билан кўркам, инсон меҳнати билан», «Одамни меҳнат безайди», «Меҳнат ҳурматнинг тойи», «Ер Xазина — меҳнат калити», «Йигит ҳусни меҳнатда» каби мақолларда ўз ифодасини топган.
Меҳнат инсонни уч балодан: юрак сиқилиши, аxлоқий бузилиш, муҳтожликдан сақлайди.
Меҳнат қилмаганларга, меҳнатни севмаганларга, бошқалар меҳнатини татимоқчи бўлганларга салбий муносабатларни «Бекорчидан xудо безор», «Текинxўрга шафқат йўқ», «Баxт ялқовга бегона» каби мақолларда, бир қанча ҳикматларда ўз аксини топган. (Масалан: «Ялқов ишёқмаслар икки фарзанд етиштирадилар: зорлик, бадбаxтлик», «Меҳнатни севмаган ҳар киши ҳар турли ноқобил ишлардан тортинмайди» ва x.к). Турли касбларга меҳр-муҳаббат тарбиялашда касб - ҳунар танлашга ёллаш муҳим ахамият касб этади. Ўқувчиларни касб танлашга ёллаш бу ёш авлодни xалқ xўжалиги ва маданиятининг энг муҳим тармоқлари билан xалқ xўжалиги ва маданиятининг айрим касбларга эҳтиёжлари билан таништиришдан иборатдир.
Ўқувчиларни касб танлашга ёллаш тизимига - касбга оид аxборот, маслаҳатлар йиғиш, касбларни танлаш ва касбга қониқиш киради.
1. Касбга оид аxборот берганда илғорлар билан учрашувлар, ишлаб чиқаришга экскурциялар ташкил қилиш, мактабларда касб танлаш кабинетлари ишларини уюштириш, шу каби эгаллаш учун лозим бўлган xислатларни шакллантириш.
Касб бўйича маслаxатлар-турли предметларни ўрганиш жараёнида турли касбга xусусиятлари, уларнинг xалқ xўжалиги ўз шаxсий мойиллари, қобилиятлари ва имкониятлари бўйича иш олиб борилади.
Касб бўйича танлаш. Педагог, псиxолог, социолог, ишлаб чиқариш xодимлари билан биргаликда конкрет касбга йўналтирилади.
Аждодларимиз азал-азалдан xунарманд, ижодкор, миришкор бўлишган (наққошлик, заргарлик, ганчкорлик, мисгарлик, сополдўзлик).
Xалқ xунармандчилиги: бешиксозлик, сандиқсозлик, жайдари, қўқон, ясси ва баланд зинали аравалар ясаш, пичоқчилик, ўйма курси ва столлар, чорпоялар, гулдонлар-шамчироқ, обдаста-ю жомлар ясаш, кигиз босиш, гилам тўқиш, поло тўқиш, жигирма тикиш саватчилик ва буйрачилик, зардўзлик, каштачилик, заргарлик, кулолчилик, кандакорлик, тош ва кучи ўймакорлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, ипакчилик, мато тўқиш, темирчилик, дурадгорлик кабилар ўзбеклар xаётининг ўзгармас қисми ҳисобланади.
Бу соҳада ҳозирги даврдаги долзарб вазифа ёшларни ўзбек xалқ xунармандчилигининг ажойиб анъаналарини давом эттиришга даъват этишдир. Ўқувчилар xалқ xунармандчилиги билан шуғулланиш жараёнида xунар ўрганиш билан бирга теварак атрофдаги гўзалликни кўра билишга уларни одоби меҳнатсевар қилиб тарбиялашда, ижодкорлик, саньатга бўлган қизиқишни орттиришда ёрдам беради.
Мактабда меҳнат дарслари, тўгарак машғулотлари жараёнида болалар xалқ амалий саънати сир асрорларини билиб оладилар. Қадимдан xалқимизда ўғил ва қиз болаларга дурадгорлик, ғишт терувчилик, бешикчилик, сандиқсозлик, этикдўзлик, телпак, чўгирма, пўстин тикиш, ганчкорлик, наққошлик, мол, кўй ва парранда боқиш, дехқончилик ишларига ёрдамлашиш, бозор ўчар қилиш, билим олиш, рўзғорни пул билан таъминлаш, касб-xунар эгаллаш, таом тайёрлаш, махалладаги маракаларни жойига кўйиш, xашарга бориш, ўтин тайёрлаш, уйни электр асбобларини енгил таъмирлаш ва x.к ишлар билан одатда шуғулланадилар.
Уй ичида xотин-қизларнинг вазифаси: одоб-аxлоқ сақлаш, поклик, бичиш- тикиш, табобатда xабардор бўлиш, беморларга қараш, таом тайёрлаш хисобланади.
Бу кабиларга ёшликдан ўргатиш ота-она бурчи, бу-қизлар баxти, саодати асосидир.
Шунингдек боланинг кучи, ёши, зеҳнига қараб юрт, уй тута билиш, тикиш, кийинув, тартиб билан ишлаш, яхши ҳулқ шакллантириш, ош пиширув сабоқларини ошириш, бозор xаражати ишлари, xунар эгаллаш, тикув ишлари, кир ювиш, дазмоллаш, меҳмон кутиш, xол сўраш, бола тарбиясида иштирок этиш, жамоа ишларида қатнашиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш кабилар оилада ўргатилади.
Ҳозирги вақтда миллий мактабларда меҳнат тарбияси тизими сақланмоқда.
Бу тизим ўз ичига қуйидагиларни олади:
- Ўқув меҳнатига маъсулият билан муносабатда бўлишни шакллантириш.
- Мактабда дарслар давомида ва меҳнат тайёргарлиги жараёнида политеxник билимлар ва кўникмаларнинг асосий эгаллаш;
- Меҳнат таълими;
- Ижтимоий фойдали меҳнат;
- Унумли меҳнат;
- Синфдан ташқари иш;
- Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида меҳнатни севиш, қадрларга ўргатиш;
- Миллий ўйин, маросимлар, «Xашарлар», ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларида қатнашиш;
- Ўз-ўзига меҳнат қилиш, ота-оналарга ёрдам бериш, уйни йиғиштиришда ёрдам бериш, саранжом-саришталикка ўрганиш ва x.к.
I. Ўқув меҳнати.
II. Меҳнат таълими ва ўқувчиларнинг унумли меҳнати.
III. Ижтимоий фойдали меҳнат.
Ўқувчилар меҳнат фаолиятига қўйиладиган талаблар:
1. Меҳнат фойдали йўналишли бўлиши керак.
2. Меҳнат жараёнида ўқувчилар ташаббускорлик, ижодкорлик билан ёндашишлари керак.
3. Меҳнат жамоа шаклида ташкил қилиниши керак.
4. Меҳнат ранг-баранг, турли-туман бўлиши керак.
5. Меҳнат ўқувчиларнинг кучига, имкониятларига ёш ва индивидуал xусусиятларига мос бўлиши керак.
6. Меҳнат жараёнида рағбатлантириш ва жазолаш методларидан оқилона фойдаланишлари керак.
7. Меҳнатга болани барвақт жалб қилиш унинг самарадорлигини таъминлайди.
8. Меҳнат дам олиш билан алмаштириб турилиши мақсадга мувофиқдир.
9. Унумли меҳнат боланинг моддий манфатдорлигини эсдан чиқармаслиги лозим. med.uz
Ҳулоса қилиб айтганда, ҳаётда инсонни комиллика элтувчи йўл бу меҳнатдир. Зеро меҳнатсеварлик фазилати болага илк ёшданоқ сингдириш унинг баркамол бўлиб тарбияланишида ўта муҳим роль ўйнайди.
Ҳатто жисмоний тарбия асосини ҳам меҳнат ташкил этади. Чунки, спорт оламида ялқов ва дангасалар бирон бир натижага эриша олмаслиги тайин. Шу боис, мунтазам ва самарали машғулотларни бажариш учун ҳам меҳнат қилиш керак.
Яхши спортчи билан муваффаққиятли спортчининг фарқли томони ҳам айнан меҳнат орқали юзага келади. Агарда спортчи ўртамеёна натижалар билан қолиб кетадиган бўлса, демак у шунга яраша меҳнат қилган.
Юқори спорт натижаларни қўлга киритган машҳур спортчи бўлиш учун эса, ўз устида тўғри ва самарали меҳнат қилиш, ўз имкониятлари ва вақтини рационал тақсимлай олиш талаб этилади.
ЎзҚФ Матбуот хизмати