Дўстлар! Спорт яшаяпти ва машғулот ҳар куни давом этади!

Сизга Ўзбекистон Триатлон федерациясининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн-машғулотдан видеороликни тақдим этамиз.

Триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Виктор Земцев юрак-қон томир тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб, барча мушак гуруҳлари учун кенгайтирилган функционал машғулот ўтказди. Спортчилар билан биргаликда у барча машқларни пухта ишлаб чиқди, жараённи диққат билан кузатди.

Машғулотлар якунига етгач, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва спортчилар билан спортчиларни ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида машқ қилишнинг кейинги босқичлари ва залда бўлиб ўтадиган машғулотларга қайтиш имкониятларини муҳокама қилинди.

Биз ҳаммани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда олиб боришга чорлаймиз. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдирмиз.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

Спорт вазирлиги расмий канали: https://t.me/Minsportuz