Туғилган кунингиз билан, Биродар Ҳасанович!
“Пахтакор” футбол жамоаси сафида энг кўп расмий ўйин ўтказган футболчи ва СССР чемпионати олий ҳамда биринчи лига тўпурарига айланган Биродар Абдураимов бугун 77 ёшни қарши олмоқда.
“Пахтакор” учун чемпионатларда умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган – 358та. Жами расмий беллашувларда эса 500дан ортиқ баҳсда 200дан кўпроқ гол муаллифига айланган ва юртимизнинг ХХ асрдаги энг яхши тўпурари деб тан олинган.
Биродар Абдураимов ҳақли равишда ўзбек футболи тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Мураббий сифатида эса 1994 йилги Осиё ўйинларида терма жамоамиз чемпионлигига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган.
Ўзбек футболи афсонаси, фахрий футболчи, маҳоратли мураббий, футболимиз фидоийси Биродар Абдураимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Спорт вазирлиги расмий канали: https://t.me/Minsportuz