Инсон бор экан, хотира – муқаддас.

Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятимизга айланди.

Шу муносабат билан, ҳар йили юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни энг улуғ ва энг азиз байрамлардан бири, шарқона қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг тимсоли сифатида нишонланади.   

Бугун мусаффо осмон остида тинч нафас олар эканмиз, бунинг учун фашизм устидан қозонилган ғалаба асосчилари – уруш ва меҳнат фахрийларидан бир умр миннатдормиз!

Хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир! Байрам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Спорт вазирлиги расмий канали: https://t.me/Minsportuz