Ғалабанинг 75 йиллигига

«Дарахтларда шамол узоқ осиёлик ёш шаҳидга мотам тутган каби ҳазин ингради…»

Бу адибни халқимиз жуда севади, ардоқлайди. Агар шундай бўлмаганида орамизда Ойбек исмли инсонлар бу қадар кўп учрамасди. «Наъматак» шеъри ёдингиздами: «Юксакда шамолнинг беланчагида, Нафис чайқалади бир тўп наъматак…» Шамолнинг беланчаги… ўхшатишнинг бетакрорлигини қаранг-а. Узр, мавзудан чекиниб кетай дебман. Бунга, албатта, ўша беқиёс «Наъматак» «айбдор»!