Мусобақаларда катта ютуқларга эришиш сирлари

Мусобақаларда катта ютуқларга эришиш сирлари????

Агар сиз танлаган спорт турини яхши кўрсангиз албатта ютуққа эришишиш осонроқ кечади. Аммо спортда мутлақ ғолиб бўлиш учун, сиздан сабр-тоқат, интилувчанлик, тиришқоқлик ва албатта қобилият талаб этилади. Кўп холларда бунинг ўзи камлик қилади. Шу сабабли яхши спортчи бошқа жихатларга хам эътибор қаратиши даркор. Масалан рухий тайергарликка. Спортда муваффақиятга эришишда сизга бир нечта тавсиялар бериб ўтамиз.

  1. Аниқ мақсад қўйиш!!!
    Агар сиз, спортда биринчилардан бўлишни истасангиз, олдингизга катта мақсадлар қўйинг. Бу дегани бир йил ичида профессионал спортчи бўлиш керак дегани эмас. Яни биринчи галда хозирги жисмоний холатингизни бахоланг ва нима хохлашингизни аниқлаштириб олинг. Олдингизга қўйган мақсадга қанча вақтда эриша олишингизни билиб олинг. Бир ойми ёки бир йил яъни мақсадни аниқ вақти бўлсин. Масалан мен 2020-йил Токио Олимпиадасида чемпион бўлмоқчиман….
  2. Рақибларингизни хурмат қилинг!!!
    Яхши спортчи бўлиш учун фақат жисмоний тайергарликни ўзи камлик қилади. Буюк спортчи бўлиш учун рақибларни хурмат қилишни билиш керак. Яъни мағлубиятни тан олиш ва камчиликлар устида қайта ишлашни билиш лозим!!!
  3. Сабрли бўлинг!!!
    Хар қандай янги кўникмага эга бўлиш учун спортчи ўз устида узоқ вақт қунт билан ишлаши шарт! Хар доим сиздан яхширок спортчи топилади! Сабрсиз спортчилар камдан кам ютуққа эриша олади. Сабрсиз спортчилар оддий тактикаларни ўрганмай туриб мураккабга ўтиб кетишади ва омадсизликка учрашади. Омадсизлик секин асталик мотивациясини сўнишига олиб келди. Хар доим олдингизга қўйган мақсадни ёдда тутинг ва унга эришишда сабри бўлинг!!!
  4. Танқидни тўғри қабул қилинг!!!
    Спорт билан шуғулланиш давомида, хар доим танқидга дуч келасиз. Бу танқид тренер, томошабин ёки дўстларингиз тарафдан бўлиши мумкин. Бу танқидларни нейтрал қабул қилинг ва ундан фақат ўзингизга фойда тарафларни олинг. Хар доим соғлом танқидни, ортиқча даккидан фарқ қилишни ўрганинг. Одатда, танқид бизни янада яхшироқ бўлишимизга ёрдам беради.
    • Танқидни юрагингизга яқин олманг. Спортчи ортиқча эмоцияларга берилса жисмоний чегараланиб қолади.

Камола Атабекова

https://sportmed.uz/