Пневматик ва стенддан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз аъзолари карантин даврида уй шароитидаги машғулотларни давом эттиришмоқда. Мерганларимиз машғулот давомида асосан ўқ отиш пайтидаги юрак уриши билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш устида ишлашяпти. Спортчиларимиз тренажёр зали ва тош кўтариш машғулотлари билан жисмоний тайёргарликни ҳам бир маромда олиб боришмоқда. Ўқ отиш спортида асаб тизими ва тана мувозанатини бир маромда ушлаш, қуролларни мусобақага тўғри тайёрлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис спортчиларимиз мазкур жиҳатлар бўйича ҳам базавий маҳоратларини ошириб боришмоқда. Асосийси, мураббийларимиз юқорида келтириб ўтилган жиҳатлар бўйича кунлик машғулотларни ўз дастурлари асосида назорат қилиб боришмоқда.
Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!