НИМA ҲАҚИДА ЁЗИШ КЕРAК?
Китоб ёзишни бошлашдан олдин, ўзингизга бир нечта саволларга жавоб беришингиз лозим:
- Нега уни ёзмоқчисиз?
- Китобингиз нима ҳақида?
- Ўқувчиларингиз билан нимани баҳам кўришни истайсиз?
- Сиз учун нима кўпроқ қизиқ туюлади?
Бу саволларга жавоблар жуда оддий бўлиши мумкин, масалан, «Мен машҳур бўлиш учун китоб ёзмоқчиман» – жуда ўринли. Ҳаётингиз ёки сиз танишган одамлар ва улар сиз билан баҳам кўрган донишмандлик китобнинг асосий ғояси бўлиши мумкин. Ёки ўқувчиларга касб поғоналарида юксалиш йўлингиз ҳақида айтиб беринг. Ёки ўз қаҳрамонларингиз ва ноёб ҳикояларингиз билан бутун хаёлий дунёни кашф этасиз. Китобингиз қайси жанрда бўлиши муҳим эмас: наср, шеър ёки фантастика. Энг муҳими, бошлаб олиш!
Китоб режасини тузинг
Aгар бадиий асар ёзишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, унда китоб учун режа тузинг ёки воқеалар кетма-кетлигини белгиланг – бу ёзишни ва тўлиқ матнни яратишда ёрдам беради.
Режа бошқача кўриниши мумкин: китоб таркибига ўхшаш нарсалар кўринишида, сюжет кетма-кетлиги ёки фикрлар харитаси. Aгар дарҳол режа туза олмасангиз, барча ғояларни алоҳида бўлимларга ёзинг ва уларни битта қолипга солишга ҳаракат қилинг.
ҚAНДAЙ БОШЛAШ КЕРAК?
Нима бўлишидан қатъий назар ёзишни бошланг! Ўзингиз учун баҳона изламанг, масалан: вақт озлиги, ёлғизлик ёки фикрлардаги тартибсизлик учун ўрин йўқ. Барча баҳонани йиғиштириб, ёзишни бошланг. Ёзиладиган нарсаларни ёзинг, сўнгра бобларни тўғри тартиблаш, уларни киритиш ва хулоса қилиш билан шуғулланинг.
БИРИНЧИ МAТН, КЕЙИН ТАҲРИР
Матнингизни ёзаётганда уни таҳрирламанг. Шиддатни сусайтирманг ва ёзинг, ўзингизни шу ҳолатга солинг. Бирмунча вақт ўтгач, таҳрирлаш учун ёзилган саҳифага қайтинг. Aгар ёзув жараёнида матнни силлиқлашни бошласангиз, фикрингизни йўқотасиз ва оқим ҳолатидан чиқасиз. «Оғир бўлмаган» матннинг 4000 белги ўрнига 10 минг белги ёзиш анча самаралидир.
ЧАЛҒИМАСЛИК ЙЎЛИ ҚAНДAЙ?
Ўзингизни китоб ёзиш учун энг яхши идеал шароитни яратинг. Ёзишга нима ёрдам беради – сукунатми ёки классик мусиқа? Ўзингиз учун мос атмосферани яратинг, ўз руҳиятингизни кашф қилинг. Масалан, Жек Керуак иш бошлашдан олдин шам ёқарди ва ёзишни тугатгандан сўнг, уни пуфлаб ўчирарди. Ёниб кетган шам мия учун сигнал эди, яъни ижод қилиш вақти келди.
КИТОБНИ ҚAНДAЙ ТУГАТИШ КЕРАК?
Буни ижтимоий тармоқлардаги дўстларингиз, қариндош ёки обуначиларингизга оммавий равишда эълон қилишингиз мумкин. Китоб ёзишни бошлаганингизни ҳаммага айтинг ва уни маълум бир санага қадар тугатишни режалаштирасиз. Очиқ баёнот сизни рағбатлантиради ва дам олишга рухсат бермайди.
Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар куни китоб ёзиш учун вақт ажратинг! Кунига 20-30 дақиқа етарли, энг муҳими, занжирни узманг. Қатъиятли бўлинг – ёзинг, сюжет тузинг ва материал тўпланг.
ҚAНДAЙ ҚИЗИҚAРЛИ ЁЗИШИ МУМКИН?
Кўпроқ ҳикоялар қўшинг, айниқса шахсий тажрибангиздан. Одамлар учун бу қизиқ. Ўқувчи учун яхши ҳикоячи бўлинг.
Зерикарли расмий тил ва нотаниш сўзлардан қочинг. Матнингизни мураккаб сўзлар ва конструкциялар билан тўлдирманг. Ўзингизнинг янги услубингизни ўйлаб топинг. Китобингизни ўқиш осон бўлиши керак.
Илҳом изланг
Ижод дунёсидаги энг катта афсона илҳом ҳақидаги ҳикоялардир. Ишонинг, бунга эҳтиёж йўқ. Китоб ёзишни иш деб ўйлаб кўринг – баъзида бу зерикарли, қийин ва баъзан осон.
Aгар илҳом келса, ёзаман, деб кутсангиз, унда китобни бир неча йил ичида, агар умуман бўлмаса, амаллаб тугатишингиз мумкин.
Миянгизни ижодкорликка унданг, масалан, юриш орқали. Кўплаб ёзувчилар учун фикрлар тоза ҳавода сайр қилиш пайтида пайдо бўлди. Сўзлари қизиқ одамлар билан гаплашинг ёки янги мусиқа тингланг. Бироз уй ишини бажаришга ҳаракат қилинг ва жараён давомида китоб ҳақида ўйланг, эҳтимол бу сизга янги ғояларни тақдим этар ёки қоғозга тушириладиган бутун сюжет вужудга келишига кўмаклашиши ҳам мумкин. Атрофингизни кузатинг, дунё ажабтовур ҳикояларга тўлиб тошган. Фикр ва кузатишларингизни ёзиб олинг – буни амалга ошириш учун, блокнот ёки смартфондан ҳам фойдаланиш мумкин. Китоб учун барча манбалардан маълумот тўпланг.