Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳаммани уйда қолиб, коронавирусга қарши курашга чорлашмоқда. Спортчиларимиз пандемияга қарши курашнинг энг оддий ва самарали йўлига амал қилиш орқали ўз яқинларимиз саломатлигини сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида мурожаат билан чиқишмоқда. Спортчиларимизнинг барчаси уйда. Сиз ҳам уйдамисиз?