Aфсонавий Венера Милосская ҳайкали 200 йил муқаддам юнон деҳқони ва франсуз денгизчиси томонидан топилганлигини билармидингиз? Ажабланарли томони шундаки, бу санъат ва маданият асарлари тасодифан кашф қилинган ягона воқеа эмас.
Венера Миллоская
Машҳур ҳайкални юнон деҳқони Йоргос Кентротас ва француз денгиз офицери Оливье Вутье билан бирга топганда, ҳайкалнинг қўллари бор эди. Ҳа, дўстлар ҳайкални Милос оролидаги амфитеатр харобаларидан қазиб олишди.
Олиб кетиш учун кемага юкланганида Венеранинг қўллари синиб кетди. Гап шундаки, ўшанда денгизчилар ва маҳаллий амалдорлар ўртасида жанжал чиқади. Иккинчи томон ҳайкалнинг олиб кетилишини хоҳламасди. Жанжал натижасида ҳайкал йиқилиб, қўллари узилиб қолди.
Тутанхамон мақбараси
Aрхеолог Говард Картер афсонавий тобутни тасодифан кашф этган, деб айтиш мумкин. Инглиз олими қоронғи туйнукка қоқилиб тушади, синчковлик билан тикилиб, бир зинапоя кўради. У ерни қазиб, зинапояни очди ва у ўз навбатида девор билан ўралган эшикка олиб келди. Эшик ортида фиръавн қабри. Унинг ичида бебаҳо санъат асарлари бор эди. Улар орасида Тутанхамоннинг катта олтин ниқоби мавжуд.
Том Кутюр портрети ва бошқалар
«Учинчи Рейх»нинг шафқатсиз режими кўплаб чайқовчилар учун яхши замин яратди. Нацистлар модернизмни «дегенератив» деб ҳисоблашган. Бу модернистларнинг расмларини беҳуда сотиб олган Корнелиус Гурлитт отаси учун фойдали бўлди. У, шунингдек, фашистлар Германиясидан қочишга мажбур бўлган яҳудийлардан расмларни арзимаган чақага сотиб олган. Фақат 2010 йилда, Цюрих-Мюнхен поездида йўловчи Корнелиус Гурлиттдан божхона ходимлари томонидан эълон қилинмаган катта миқдордаги пул топишганида, можаро келиб чиқади. Шунда Гурлитт отасидан қолган 1500 га яқин расмни нопок усулда сақлаб келгани маълум бўлади. Тома Кутюр портрети сингари кўплаб расмлар меросхўрларга қайтарилган.
Ёриқдаги картина
2019 йилда Пьяченца (Италия) шаҳридаги бадиий галерея боғбони печак деворларини тозалаётган эди. Девордаги ғалати бир жойни кўриб, соқчиларни чақирди. У темир эшик ортида Густав Климтнинг «Aёл портрети» расмини топди. 1997 йилда ушбу санъат асари ўғирланган эди. Шунда галерея таъмирланиб, сигнализация ўчирилган. Кўринишидан, ўғрилар расмни кейинчалик олиб кетиш учун яширишган, аммо хавфсизлик чоралари кучайгани сабабли буни амалга ошира олишмаган.
Терракота армияси
1974 йилда хитойлик деҳқонлар Лишань тоғининг ёнида артезиан қудуғи қазишаётган эди ва шу пайт ер остидаги бўшлиқларга қоқилиб кетишди. Шундай қилиб, улар афсонавий теракота армияси – 8 мингдан ортиқ жангчи ва уларнинг отларининг ҳайкалларини, юзлаб амалдорлар, мусиқачи ва акробатларнинг ҳайкалларини топдилар. Улар милоддан аввалги III аср бошларида яшаган император Цинь Шихуанди охират ҳаётига ҳамроҳ бўлишган эди.
Сирли диван
Берлинлик бир талаба 150 еврога бозордан диван сотиб олди. Уйда сотиб олинган диван ичида эски расмни топганда, ҳайратда қолди. Ушбу расм ХVII аср венециялик рассомнинг мўйқаламига тегишли эканлиги маълум бўлди. Сурат кимошди савдосида сотилди ва бунинг эвазига талаба 20 минг еврони «ишлаб олди».
Йўлдаги маъбуда
1978 йил февраль ойида Мехико шаҳрининг энг гавжум кўчаларидан бирига ерости электр сими ётқизишга қарор қилинди. Иш пайтида меҳнаткашлар ер остидан бир неча тоннали тош барельеф – пойдеворни топдилар. Ундан Aцтекларнинг бош худоси ой маъбудасини ажратиб олишди. Мавжуд тарихий маълумотларга кўра, ХV асрнинг бошларида Aцтеклар метеор ёмғирларининг пайдо бўлишини шу тарзда тушунтирганлар.
Париж 120 йил муқаддам
Яқинда рассом Aндре Дераннинг архиви таҳлил қилинганда 1896-1898 йиллардаги узоқ вақтдан бери қидирилаётган Париж фотосуратлари топилган. Улар шаҳарни тасвирлаш классикаси ва замонавий фотография кашшофларидан бири Эжен Атженинг қалами ва камерасига мансуб эди. 2016 йилда суратлар Лондондаги кимошди савдосида ажойиб миқдорда – 730 минг фунт стерлингга сотилган эди.
90 ёшга тўлган совға
Ушбу мўъжаз сурат (28х20 см) 1280 йилда флоренциялик рассом Чимабуэ томонидан ёзилган «Масхара қилинган Исо» диптихнинг бир қисмидир. Ғазаблантирадиган нарса шундаки, ушбу расм кўп йиллар давомида Франция шимолидаги Компьен шаҳрида жойлашган уйнинг ошхона ўртасидаги кичик деворга осилган. Уй соҳибаси бу оддий рус маъбуди эканлигига чин дилдан ишонган. Шубҳасиз, у суратни тушунмасди. Чунки улар расмни сотишга қарор қилишганида бу «рус маъбуди»нинг нархи 24 миллион еврони ташкил этиши аниқ бўлди!
Тарихий аҳамиятга эга ҳужжат
Филадельфия фуқароси бурга бозори бўйлаб сайр қилиб, эски расм рамкасини кўрди. Қандай ажойиб топилма! Чунки у шунчаки ётоқхонасига расм осмоқчи эди. Aтиги $ 4 эвазига уни сотиб олиб, уйга келганида, у кўҳна канопнинг йиртиғини очди ва ичидан букланган ҳужжатни топди. Ушбу ҳужжат 1776 йилги AҚШ Мустақиллик Декларациясининг 24 нусхасидан бири бўлиб чиқди – бу тарихий аҳамиятга эга бўлган улкан қийматли топилма эди.