НОНДЕК АЗИЗ БЎЛИНГ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

НОНДЕК АЗИЗ БЎЛИНГ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

Бугун бутун дунё аҳли таҳликали кунларни бошидан ўтказмоқда. Бу кўз илғамас офат афсуски, юртимизга ҳам кириб келди. Лекин, давлатимиз раҳбари ва мамлакатимиз ҳукумати, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ва республикамизнинг барча мутасадди вазирлик, идора ва муассасалари томонидан ўз вақтида амалга оширилган Коронавирус пандемиясини олдини олиш чора тадбирлари халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бир қаторда бундай оғир синовли кунларда жамиятмизнинг айрим аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳар томонлама ҳукуматимиз тарафидан қўллаб қувватланиши ҳамда саҳоватпеша юрдошларимизнинг саъи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш зарур.

Бугунги кунда барчамиз ваҳимага берилмасдан, оқилона фикр юритиб, ўз оилаларимиз даврасида Карантин даврининг барча қоидаларига тўлиқ риоя этиб, уйда ўтиришимиз бу касалликни оммавий тарқалиб кетишини олдини олиш чораларига қўшган катта хиссамиз бўлади деб ўйлайман.

Шукроналик билан атрофга назар солсак, юртимиз тинч-осуда, бугун кўпчилик оилаларда барча неъматлар бор. Шинамгина уйимизда ота-онамиз ёнимизда, фарзандларимиз бағримизда, дастурхонимизда энг аввало, азиз неъмат нон бор.

Ҳамиша нондек азиз бўлинг азиз юртдошлар!

Уйда қолинг! Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳурмат билан Санжар Хамидов, ЎҚФ раиси ўринбосари