«Баракалла!»

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бола бирон бир ишни муваффақиятли бажарганида уларни мақташ учун айтиладиган «баракалла», «ажойиб қизсан» ёки «зўр» каби стандарт иборалар уни ўз мотивациясига эмас, балки ота-онанинг мақтовига қарам қилади.

«Кўпроқ уриниб кўрсанг, ҳаммаси яхши бўлади»

Ушбу ибора болага керакли тарзда мотивация бера олмайди. «Меҳнат қилмасдан ҳовуздан балиқ тутолмайсан», «Қанча кўп ишласанг, шунчалик яхши бўлади», «Кўпроқ амалиёт зарур» ва ҳоказо қабилидаги рағбатларни айтиш орқали болани бунга беихтиёр ўргатасиз, гўё у кўпроқ ҳаракат қилса, у албатта муваффақият қозонади. Aммо ҳаёт кўпинча бутунлай бошқача тарзда содир бўлади.

«Йиғлама, ҳаммаси яхши!»

Биз бу сўзларни жуда бот-бот талаффуз қиламиз. Мисол учун, агар бола йиқилиб тушса, уни тинчлантиришга, оёғи шунчаки шилинганига ишонтиришга ҳаракат қиламиз. Ёки у бирор нарсадан қўрққанида, хавотир олмасликка, ҳаммаси яхши эканлигига ишонтирамиз.

«Тезроқ бўл!»

Бу сиз кечикаётган бўлсангиз, болани шошилтириш керак, дегани эмас. Бу болага борар манзилингиз бир эканлиги сабабли фақат буйруқ оҳангини юмшатиш кераклиги ва у кечикишига айбдор эмаслигини кўрсатиш учун керак.

«Биз бунга қодир эмасмиз»

Баъзи психологлар бу иборага қарши эмаслар. Чунки, уларнинг фикрига кўра, ота-оналар боланинг талабига кўра ҳамма нарсани бирданига сотиб ололмаслигини тушунтиради. Aммо бундай ибора болани безовталикка, ота-оналарга нисбатан ишончсизликка олиб келиши мумкинлигига ишонадиганлар ҳам бор.

«Нотаниш одамлар билан гаплашма»

Бизнингча, бу иборанинг огоҳлантирувчи маъноси мутлақо тушунарли. Нотаниш одамлар билан гаплашиш мумкин эмас, бўлди, бу ерда нимани тушунмаслик мумкин? Aммо бола бу сўзларни сўзма-сўз қабул қилиши мумкин ва агар у тўсатдан полиция, ўт ўчирувчилар ёки шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлса, у мулоқотга киришишга кескин қарши туради.

«Эҳтиёт бўлинг!»

Болалар рулга, велосипедга, скутерга ва ҳоказо уловларга ўтирганида бу ҳақда автоматик равишда айтамиз. Aммо баъзида шундай бўладики, кўз олдидаги ҳаракатга нисбатан ва ҳатто ҳаяжонли овозда айтилган бу ибора болани тўсиқдан ўтишда ёки скутерни бошқаришдан чалғитади ва йиқилишига сабаби бўлади.

«Овқатни еб бўлмагунингча, ширинлик йўқ!»

Деярли ҳар биримиз фойдали бўлмаса ҳам мазали таомларни афзал кўрамиз. Aммо катталарда овқатланиш одати ва қоидалари азалдан мавжуд. Болаларда улар энди шаклланмоқда. Aгар доимо шоколадга етишиш учун пюресини ейиши керак, деб ўйласангиз, унда бола бир умр пюрега қарамай кетиши мумкин.

«Мен спорт билан шуғулланишим керак»

Ушбу сўзлар ҳам муносабатлар доирасига киради, лекин тана ва жисмоний соғлиғига эътиборга қаратилган. Aгар югуриш учун бораётганингиз сиз учун гўё оғир синов бўлса ёки спорт залига боришдан нолисангиз, бола буни ҳатто англамасдан туриб, умуман спортга салбий муносабатда бўлишни бошлайди.

«Кел, сенга ёрдам бераман»

Aгар болангиз конструктордан минора қуришга ёки бошқотирмани ечишга кўп ҳаракат қилаётган бўлса, табиийки, унга ёрдам беришни хоҳлайсиз. Aммо шошилиб ёрдам бериб, ишни тез тугатасиз, боланинг мустақил ҳаракатини эса бузиб қўйишингиз мумкин ва келажакда у ҳар доим бошқалардан ёрдам ва ҳаракатларига жавоб кутиб яшайди.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/detidoma/10-vescei-kotorye-my-govorim-svoim-detiam-no-psihologi-eto-ne-odobriaiut-5ea98c2587ea957abad0e142