Карантин кунларида уй шароитида ўйнаш мумкин бўлган бадминтон спорт туридан айрим сабоқларни тақдим қилишда давом этамиз. Ушбу видеолавҳада Олимпия ўйинлари совриндори британиялик Маркус Эллис ҳамда унинг жамоадоши Лаурен Смит бадминтон ўйинида спортчининг реакциясини оширишда ёрдам берадиган машқлар тўпламини кўрсатиб беришади. Таъкидлаш жоиз, мазкур машғулотлар нафақат бадминтон, балки кундалик ҳаёт ва бошқа спорт турларида ҳам зийраклик, диққат-эътиборни жамлашда ас қотади.