Коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз, кейинги ўн йилликда «идеал бўҳрон»ни муваффақиятли ўтиш учун қандай етакчилик қобилияти ва малакалари ҳал қилувчи эканлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилди. Фақатгина кўникмалар эмас, балки мета-кўникмалар (мета-кўникма – бу қобилият, компетенция дейилади, унинг асосида аниқ ва ўзига хос кўникмалар ривожланади) ҳам керак.

Улар орасида ўнтасини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Ўз-ўзини англаш

Ўзимизни қандай кўрамиз ва бошқалар бизни қандай кўришади? Ўзимизни, дунёдаги ўрнимизни ва нима қила олишимизни тушунишимиз, ўзимизга бу саволни қанчалик тез-тез бера олишимиз ва унга аниқ ва виждонан жавоб беришимизга боғлиқ.

Ўзини англамаган раҳбар бошқа одамларни самарали бошқариши ва уларнинг ўсишига ёрдам бера олмайди.

Кўра олиш

Кўра олиш – бу бугунги кунда бошқаларнинг манфаати учун яратилган келажакдаги ҳақиқат. Муваффақиятли кўра олиш – бу келажакдаги ижобий имиж тимсолидир.

Кўра олишсиз биз қабул қилишга тайёр бўлмаган реалликда йўқоламиз, чунки бу хоҳишимизга тўғри келмайди. Шу муносабат билан, кўриш атрофимиздаги дунёни ўзгартириш ва келажак қандай бўлишини аниқлаш учун зарур бўлган энг кучли ва универсал воситадир.

Ташкилотни тушуниш

Ташкилот – тадбиркор ва мижозни боғлайдиган кўприк, шунингдек, серталаб товар ва хизматларни ишлаб чиқариш воситасидир. Aгар ўсиш бўлмаса, ташкилот нобуд бўлади.

Ҳар бир бизнеснинг ўзига хос архетиплари (архетип – юнон тилидан: ἀρχέτυπον «прототип, асл, оригинал, намуна» – аналитик психологияда жамоавий тушунмасликнинг таркибий элементи) мавжуд. Бешта асосий архетип мавжуд:

  1. ишлаб чиқариш ташкилотлари;
  2. билимга боғлиқ бўлган ташкилотлар;
  3. локациясига боғлиқ бўлган ташкилотлар;
  4. донорларга қарам ташкилотлар;
  5. давлат ташкилотлари.

Кучли маданиятни қуриш қобилияти

Маданият етакчиликни акс эттиради. Кучли маданият одамларга ғамхўрлик қилишга асосланган, у жуда самарали ва синовларга чидамли. COVID-19 туфайли юзага келган инқироз дарҳол қайси раҳбар ўз компаниясида кучли ва самарали маданиятни қуришга қодирлигини ва нима қилмаганлигини дарҳол аниқлаб берди.

Aгар раҳбар кучли ва самарали маданиятни қура олмаса, фақат буйруқ берса, вақт ўтиши билан у ёлғиз қолади. Одамлар бундай раҳбарни тарк этишади.

Доимий ўрганиш ва ривожлантириш қобилияти

Aгар бирор янги нарсани ўрганмасак, биз олдинда бораётган дунёдан ортда қоламиз. Ўқиш нимани англатади? Эҳтимол, кўпчилик бирор ишнинг мутахассиси бўлиш учун 10 минг соат давомида шуғулланиш керак, деган гапни билади. Яъни, тахминан беш-олти йил. Бироқ, битта муҳим «лекини» бор! Одамлар ушбу 10 минг соат ҳақида гапирганда, улар айрим ҳаракатларни такрорламасликлари кераклигини унутишади, лекин доимий равишда 10 минг соатдан кўпроқ маҳоратини оширадилар.

Коммуникация

Коммуникация – бу маъноларни тушуниш ва етказиш жараёни. Ушбу жараённи самарали қилиш учун раҳбарлар масъул.

Коммуникация тинглаш қобилиятидан бошланади, аммо кўпчилик бошқаларга қандай эътибор беришни билмайди. Эҳтиёткорлик билан тинглашни биладиган раҳбарнинг ходимлари ишдан кўпроқ мамнунлиги экани кўпроқ намоён бўлган.

Креативлик

Креативлик ходимлар ва мижозларга ғамхўрликнинг янги шаклларини излашда намоён бўлади. Бу уларнинг муаммоларини ҳал қилиш йўлини топишга имкон беради.

Креативлик раҳбарлар ва уларнинг энг жасоратли ғояларини қўллаб-қувватлашдан бошланади. Раҳбар ходимларнинг ижодий қобилиятини тушуниши, қадрлаши ва қўллаб-қувватлаши учун, у аввало ўзи креатив бўлиши ва компанияда муносиб муҳит яратиши керак.

Мувозанатли қарорлар қабул қилиш қобилияти

Қарор қабул қилиш қобилияти жараёнларни бошқаришингизга ёки жараёнлар сизни бошқаришига боғлиқ. Бу аниқ етакчилик маҳоратига ўхшайди, аммо раҳбарларнинг атиги 3 фоизигина мувозанатли қарорлар қабул қилиш имкониятига эга.

Қарорларнинг сифати ва йўналиши мақсадларнинг аниқлиги ва равшанлигини акс эттиради. Мақсадларингиз қанчалик аниқ бўлса, сиз ва ходимларингиз тегишли қарорларни қабул қилишда камроқ шубҳаланадилар.

Тизимли фикрлаш ва мураккаб муаммоларни ҳал қилиш қобилияти

Замонавий воқеликнинг талаби чизиқли фикрлашдан ночизиқли, тизимли ҳолатга ўтишдир. Тизимли фикрлаш янги маъноларни кашф этишга, инновацион ечимларни топишга, янги бозор майдонларини очишга ва энг муҳими, мураккаб муаммоларни ҳал қилишнинг оддий усулларини топишга имкон беради.

Ўзгаришга тайёрлик

Aтроф-муҳитдаги ўзгаришларга мос келиш учун ўзимизни ўзгартиришимиз керак. Aгар раҳбар бунга тайёр бўлмаса, у ўз ходимлари учун хавфли бўлиб қолади, чунки унинг ўзгаришни истамаслиги компанияни муқаррар фалокатга олиб келади.

Манба: https://pro.rbc.ru/news/5ebaa5b79a794775b12fb220