Хронофобия турли шаклларда намоён бўладиган фобиянинг бир тури, вақтнинг невротик қўрқуви.
Мутахассислар хронофобиянинг учта шаклини ажратиб кўрсатишади:

• Ҳозирги замондан қўрқиш одам бирон бир нарсани қилишга қодир бўлмаганида пайдо бўлади. У ваҳима бошлайди, тушкунликни ҳис қилади ва доимий ташвиш ҳисси билан яшайди.
• Келажакдаги замондан қўрқиш одам унга нима бўлиши мумкинлигидан ваҳимага тушиб, доимо: «Aгарда … шундай бўлса …» деган савол билан ўзини намоён қилади.
• Вақтнинг экзистенциал қўрқуви одамни вақт муқаррар ўтиб кетгани ва орқага қайтариб бўлмайдигандек ҳис қилишга мажбур этади. Бу қўрқув ўзини жуда кескин намоён қилади ва одамни ўлим ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

Вақтдан қўрқиш мавжудлигимизга боғлиқ ва ҳаёт мақсадларимизни белгилайдиган ташқи кучга ишониш шарт эмас. Aксинча, бу иқболимиз асосан ҳаётимиз яратадиган қийматга боғлиқ эканлигига ишонишдир.

Ўзингиздаги бу қўрқувни қандай енгиш мумкин?
Буни амалга ошириш учун фақат учта қадамни бажаришингиз керак!

1-қадам
«Яхши ўтган вақт» сиз учун нимани англатишини аниқлашга ҳаракат қилинг. Ҳаётингизда чинакам бахтли бўлганингиз ва бажарилмаган режаларингиз ҳақида ўйламаган кунларингиз бор-йўқлигига фикр юритинг. Фақат бу ҳақда ўйланг ва ҳис-туйғуларингизни эсланг.

2-қадам
Бундай лаҳзаларга жой қолдиринг. Уларга вақт излашнинг ҳожати йўқ. Офисга кетаётганда, ётишдан олдин ёки фарзандларингиз билан юрганда, ушбу фикрларни ҳаётингизга қандай киритиш мумкинлиги ҳақида ўйланг.

3-қадам
Вақтни «ямламай ютадиган нарсалар»дан халос бўлинг: мақсадсиз ижтимоий тармоқларда ўтириш, тасодифан дуч келган видеоларни томоша қилиш, мессенжерларда кераксиз одамлар билан суҳбатлашиш ва ҳк. Вақтимизни беҳуда ўтказган пайтларимиз ундан қўрқувимизни янада оширади.

Манба https://ideanomics.ru/articles/18877