Буюк режиссёр ва актёрнинг юбилейига бағишланади

Мўйсафид ковбой ва қария наркокурьер. Қариганида кексаликни силкитишга қарор қилган бокс бўйича мураббий ва кундалик ҳаётда чарчаган уй бекасини ҳақиқий ҳисларини синовдан ўтказган романтик фотосуратчи. Буларнинг бари машҳур Клинт Иствуднинг ўйнаган фильмларидаги қаҳрамонлардир.

Иствуд таниқли актёр бўлиб, у улғайгач, аллақачон режиссёрлик фаолиятини бошлаган ва нафақат бу соҳада ютуқларга эришган, балки бутун умри давомида муаллифлик кинематографиясининг классикасига айланган. У олган бешта «Оскар» (шундан иккитаси режиссёрлик иши учун ва яна иккита энг яхши фильм учун) бу ҳақиқатни ишончли тарзда тасдиқлайди.

Иствуд фильмографияси жуда катта аҳамиятга эга. Кўп картиналарда у бош қаҳрамон ролини ўйнаган. Aввало, булар италиялик режиссёр Сержо Леоненинг «Бир ҳовуч доллар учун» (1964), «Яна бир неча доллар» (1965) ва «Яхши, ёмон, ёвуз» (1966) трилогиясида суратга тушди.

1971 йилдан бошлаб Клинт ўзи фильмлар суратга олди ва продюсерлик қилди. Сўнгги ўттиз йил ичида режиссёр Иствуд деярли ҳеч қандай муваффақиятсизликка учрамади. Унинг фильмлари доимо абадий муаммоларни чуқур, ҳалол акс эттиради. Ҳеч кимга ўхшамас, у оддий ҳақиқатларни яширин, аммо донолик билан айта олишга муваффақ бўлди.

Энг яхши режиссёрлик лойиҳалари
Иствуднинг энг яхши режиссёрлик ишлари рўйхатини тузиш осон иш эмас. Бундай фильмлар жуда кўп, шунинг учун уларнинг ҳар бирига устунлик бериш қийин.
«Оталаримиз байроқлари» ва «Иводзимадан келган мактублар» ҳарбий дилогияси, «Сирли дарё» ва «Ўрин алмаштириш» триллерлари, «Ричард Жуэлл иши» суд драмаси ва «Нариги дунё» … мистикаси.

Иствуд қайси жанрда ишлаган бўлса ҳам, ҳаммасида чўққиларни забт этди. Унинг картиналари орасида ўзи бош ролни ўйнаган фильмлар алоҳида ўринни эгаллайди.

«Таклиф қилинмаган» (1992)

Ушбу фильм устида ишлашдан олдин, Клинт Иствуд 15 та картинани суратга олган ва ўнталикни еттинчига алмашган. Бироқ, бу қайғули вестерн оммага эълон қилингандан сўнг, Голливуд Олимпига янги буюк режиссёрнинг кўтарилгани маълум бўлди.
Иствудча Ёввойи Ғарбда романтик ёки қаҳрамонона нарса йўқ. Жанрнинг бутун мафкурасини қайта кўриб чиқиб, режиссёр қаҳрамонларнинг мутлақо янги турларини яратади, шу жумладан, асосий ролни ўзи ўйнаган Уилл Манни ҳам. Эҳтимол, томошабинлар биринчи марта ғарбнинг бош қаҳрамонини кеса, бахтсиз ва ўз ҳаётидан норозилигини кўришди.
Фильм 1993 йилда Оскар ғолибига айланди. Умуман олганда, у тўртта статуэткани ютиб олди, улардан иккитаси Иствудга йилнинг энг яхши режиссёрлик иши ва фильми учун берилган.

«Мадисон округи кўприги» (1995)

Иствуд асарида романтик севги мавзуси жуда кам учрайди. Aммо айнан у 90-йиллардаги энг сентиментал саҳнани суратга олишга шга муваффақ бўлган.
Фильмнинг бош қаҳрамони Франческа (Мэрил Стрип) осуда ҳудудда яшайди. Ташқи томондан унинг ҳаёти яхши кетмоқда: эри, болалари, моддий бойлиги, яхши уйи. Aммо аёл чинакам туйғуларни хоҳлаб қолади. Мэдисон округининг диққатга сазовор жойлари – ёпиқ ёғоч кўприкларни суратга олиш учун саҳрога келган фотограф Роберт (Клинт Иствуд) билан кутилмаган учрашув …
Биринчи қарашда оддий, сюжет қаҳрамонлар ёшини ўзгартириб юборади. Ҳар қандай эйджизмга қарши (ёшни камситиш) кампаниялардан анча олдин, Иствуд фақатгина ёшлар севиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаган. Ҳар қандай ёшда аёлга муҳаббат, ишқий муносабатлар, эркаклар эътиборини жалб қилиш керак, деган тушунчани беради. Суратга олиш пайтида Клинт ўзи 64 ёшда эди. Роберт ролида у ўзининг янги – олижаноб ошиқ, камгап ва вазмин қиёфасида намоён бўлди, шунинг учун бу роли айниқса мафтункор бўлиб чиқди.

«Миллион долларлик болакай» (2004)

«Таклиф қилинмаган» вестерн жанрида инқилоб ясаган Иствуд спорт драмасини қайта кўриб чиқишга киришди. Натижа ўхшаш эди: тўртта «Оскар», иккитаси шахсан режиссёрга. Жанрга қарамай, фильм, шубҳасиз, спорт ҳақида эмас, балки қандай қилиб икки ёлғиз одам учрашиб, бошқаларнинг шафқатсизлиги ва бефарқлигига дош беролмаганлиги ҳақида.
Мэгги Фицджеральд (Хилари Суонк) – 31 ёшли официант. У мураббий ва промоутер Фрэнки Данн (Клинт Иствуд) эгалик қиладиган бокс клубига тез-тез ташриф буюради. Унинг тиришқоқлигига эътибор бериб, у уни шуғуллантиришга қарор қилди. Мэгги отаси билан гаплашишни истамайдиган қизининг ўрнига уни алмаштиради. Бироқ, Фрэнки унинг учун ҳақиқатан ҳам ватанпарвар инсонга айланади.
Ҳар қандай спорт фильми одатда бош қаҳрамон ғалабаси билан тугайди. Бу ерда эса қаҳрамонлар мағлуб бўлишади …

«Гран Торино» (2008)

Иствуднинг актёрлик ва режиссёрлик ютуқларидан бири.
Ушбу фильмда у кўп жиҳатдан ўзини пародия қилади – муҳожирларни ёқтирмайдиган ва қуролидан ажралмайдиган эски мактабнинг қаттиққўл республикачиси.
Уолт Ковальски – бу корейс уруши фахрийсининг исми – ўзининг ёмон характерини бошқалардан яширмайди. Aммо ташқи жиддийлик ва бегоналашиш орқасида эски руҳий жароҳатлар ва адолатга бўлган чинакам ишонч яширинган.
Бу ерда томошабинни иствудча сюжетлар кутмоқда: Уолт нафратланган муҳожирлар ижобий қаҳрамонлар, оқ танли америкаликлар эса – бадкирдор ва ахмоқлар. Унинг ўзи биз чиндан ҳам кутмаган ҳақиқий христианча ҳаракат қилади.

Манба https://iz.ru/1016822/sergei-uvarov/khoroshii-plokhoi-dobryi-klint-istvud-vo-vsekh-amplua