Нил Лейфер – ўтган асрнинг 60-йилларида кенг танилган спорт фотожурналистикаси устаси. 1965 йилда Сонни Листонни мағлуб этган Муҳаммад Aли шодиёнаси акс этган расм туфайли у спорт фотография оламида тимсол бўлиб қолди.
Нил Лейфер ўзининг «Олимпия Одиссеяси» туркумидаги суратлари билан машҳур бўлиб, сураткаш 13 та мамлакатга бетакрор расмлар тўпламини яратиш ва уни 1984 йилда Лос-Aнжелесдаги Олимпиадага бағишлаш учун сафар қилган.
1983 йилда фотошоп мавжуд бўлмаган кезларда, бугунги томошабин Нил ушбу лойиҳага қанча куч сарфланганлигини тушунишлари қийин. Биринчидан, спортчиларни фотосессияга таклиф қилиш ва тиғиз машғулот жадвалидан уларни ажратиб, диққатга сазовор жойларга олиб бориш жуда қийин эди. Aммо қийинчиликлар шу билан тугамади. Ҳар бир кадр учун «мизансцена» ва «декорация» тайёрлаш бир неча ҳафта давом этди. Бундан ташқари, сунъий ёритиш жараёнидан қочишда ҳам у бир қатор қийинчиликларга дуч келган. Масалан, япониялик гимнаст Кодзи Гусикенни Фудзияма тоғ фонида тасвирга олиш учун кранни ишлатишига тўғри келди. Спортчини бундай беқарор ва ноодатий ҳолатга кўндириш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келди. Aммо натижа ҳар қандай инжиқ томошабинни ҳайратда қолдиради: тасвир ниҳоятда ажойиб чиқди.
Фотосуратда жами 20 мамлакат спортчилари иштирок этишди.
Лейфернинг йиллик Одиссеяси натижалари фотографияда янги давр деб номланди.

Муҳаммад Нагиб Ҳамед Мисрнинг Гиза шаҳридаги Хуфу пирамидаси ва Буюк Сфинкс олдида суратга тушмоқда.