Соғлом турмуш тарзи ва карантин – бир-бирига мос келмайдиган нарсами? Йўқ! Германиялик спортчилар буни шахсий намуналари билан исботладилар. Эътиборингизни – Германиялик олимпия (бошқа мусобақалар) чемпионлари машғулотларига қаратамиз.
Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари пандемиядан кейин вазн йўқотиш осон бўлмайди, деб шикоят қилмоқдалар. Бошқалари эса бунинг учун ҳаракат қилишади ва дўстлари ва обуначилари билан тажриба алмашади! Таниқли немис спортчилари ҳам четда туришгани йўқ. Улар ўзларининг Instagramдаги мухлисларига спорт билан шуғулланишни ёки уйда жисмоний ҳолатни сақлаб қолиш бўйича маслаҳатлар беришяпти. Ҳатто баъзилари мусобақа ва танловлар ўтказяптилар.
Биз танлаган спорт иловалари немис тилини билмасангиз ҳам ёрдам беради. Фақат машқларни такрорланг!
Футболчи Тони Кроосдан челленж
Футбол бўйича Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос (Toni Kroos) Instagramдаги аккаунтида (бу деярли 24 миллион обуначи деганидир!) икки ҳафталик челленж ҳақида эълон қилди. «Мен ҳар куни сизга футбол тўпи билан машқларни кўрсатаман. Сиз уларни уйда такрорлаб ва уни видеога олиб, менга жўнатишингиз керак. Бунинг учун #TonisHomeChallenge хештегидан фойдаланинг. Мен энг қизиқарлиларини аккаунтимга жойлаштираман. Ҳар куни энг яхшиларингиз махсус соврин эгаси бўласиз», дея немис футболчиси мухлисларига ваъда берди.
Юқоридаги хештег остида болалар ва кўплаб мартабали инсонлар 3000 дан ортиқ видеони тармоқда эълон қилди. Бутун дунёдаги мухлислар ўз видеоларини юбордилар.
Гимнаст Хамбюхендан уйдаги машқ
Машҳур немис гимнастикачиси, Олимпия чемпиони Фабиан Хамбюхен (Fabian Hambüchen) ўзининг Instagramдаги саҳифасида уйдаги кундалик машғулот сирларини мухлислари билан баҳам кўрмоқда.
Aлбатта, бундай юкламалар ҳамма учун ҳам мос эмас, лекин баъзи бир мухлислар алоҳида машқларни, жуда кўпини изоҳларда қолиришган.
Берлин баскетболчилари – болалар ва мактаб ўқувчилари учун фитнесс
Берлиндаги «Aлба» баскетбол клуби (ALBA) бир неча бор Германия чемпиони унвонига сазовор бўлиб, ўзининг YouTube каналида профессионал мураббийлар раҳбарлигида карантин вақтида мактабгача ёшдаги болалар ва турли ёшдаги ўқувчиларга соатлик бепул машғулотларни таклиф қилишмоқда.
Душанба-жума кунлари эрталаб соат тўққизда – мактабгача ёшдаги болалар учун машғулотлар, душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 да – бошланғич синф ўқувчилари учун, сешанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 да ўрта мактаб ўқувчилари учун машқлар намойиш этишяпти.
Германиялик фыгурали учиш устаси велосипед ҳайдамоқда
Келиб чиқиши украиналик бўлган фигурали учиш устаси Таня Шевченко (Tanja Szewczenko) Германиянинг уч карра чемпиони ва бугунги кунда – модел, актриса ва телебошловчи, ўзининг Instagram саҳифасида қизи билан олиб борган фаолияти мисолида карантинда ўз фарзандлари билан нимани қандай қилиб ушлаб туриш кераклигини ҳақида айтиб беради.
Аксарият ҳолларда қизи сартарош ролида бўлишни яхши кўради. Энди у янги орзусига эга – стилист бўлиш истагини Таня Шевченко ўз обуначилари билан бўлишмоқда. Таня онаси ва қизи Йона учун спорт билан шуғулланиш мажбурий: улар ҳар куни тоза ҳавода велосипед ҳайдашади!
Йога онлайн
Германиялик йога ихлосмандлари учун интернетда кўплаб таклифлар мавжуд. Масалан, Кёльн клуби The Yogaloft Cologne ҳафтасига 22 хил онлайн йога курсларини таклиф қилади. Йўриқчилар билан машғулотларни ўтказиш учун ҳар ким уйда машқ қилиш учун Zoom платформасида рўйхатдан ўтиши керак. Кёльн клуби онлайн курсларининг веб-сайти – яшаш жойидан қатъи назар, ҳамма учун манзур бўляпти.
Манба: www.dw.com