Айни пайтда коронавирус пандемиясига қарши кураш йўлида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) яна бир самарали ишни йўлга қўйди.

Бугундан эътиборан РСТИАМ федерация ва ассоциациялар спортчи ва мураббийлари учун марказ томондан соғлиқлари бўйича барча қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун колл-центрни ишга туширди.

Спортчи мураббийларимиз бу борада 1193 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.