Спорт ҳар доим сайёрамиздаги ҳар бир маданиятнинг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб келган.

Ер юзидаги халқларнинг ўзига хос спорт турлари мавжуд бўлиб, бу аҳолига жисмоний тайёргарлигини сақлашга ва вақтни мароқ билан ўтказишга хизмат қилган. Ҳозирги кунда миллий ўйинлар ва маҳаллий кўнгилхушликлардан спорт турлари вужудга келиб, халқаро ҳаракатга айланди, унда минглаб турли хил тартиб-қоидалар одамларнинг бирлашиши ва инсон танаси ривожланишини кузатишга ёрдам беряпти.

Замонавий спорт иерархиясининг энг авж нуқтаси, шубҳасиз, ХIХ асрдан бошлаб ҳар 4 йилда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари ҳисобланади.

Aммо Олимпия ўйинлари қаердан пайдо бўлди? «Олимпия» нима ўзи, нима учун ҳар 4 йилда ўтказилади? Эҳтимол, кўпчилигимиз Олимпия Грециядаги тоғ эканини ва афсонага кўра, эллинларнинг Маъбудлари ўша тоғда яшаб, гуллаб-яшнаганини ва у ерда аравалар ва шу каби жиҳозларда бирор мусобақалар бўлиб ўтганлигини эшитганлар.

Aммо, келинг, батафсил билиб олайлик!

Шундай қилиб, Олимпия ўйинлари жуда қадимги вақтларда пайдо бўлган. Биринчи ўйинлар милоддан аввалги 776 йилда Юнонистон жанубидаги кичик бир Олимпия номли шаҳарда бўлиб ўтган. Бу аҳоли пункти шаҳар эмас, балки диний марказ бўлиб, у ерда Юнонистоннинг барча бурчакларидан руҳонийлар пантеон илоҳларини улуғлаш учун йиғилишган. Ҳар 4 йилда бир марта улар спортчиларни «Олимп Худоларига яқин», «одамлар орасида энг зўр» ва «танланганлар» деб аташ учун спорт мусобақаларини ўтказа бошладилар. Шундай қилиб, кейин мусобақалар кўнгилочарлиги туфайли бу анъана Юнонистоннинг барча ҳудудларидан спортчиларни жалб қилишни бошлади. Юнонлар ўйинларга катта аҳамият беришарди. Ўйинлар пайтида «муқаддас тинчлик» эълон қилинарди: урушлар тўхтатиларди ва «кечаги душманлар» энг тезкор, чаққон ва кучли деб номланиш ҳуқуқи учун тинчлик сари курашдилар.

Милоддан аввалги 5-йилгача ўйинлар аниқ бир кунда бўлиб ўтарди, аммо оммавийлик ва спортчилар сони ўсиши билан уларнинг давомийлиги 5 кунгача етди, шундан 3 куни мусобақаларга ажратилди ва биринчи ва бешинчи кунлар тантанали қасамёд қабул қилишга бағишланарди ва тақдирлаш маросими ўтказиларди.

Қизиғи шундаки, биринчи тартиб-қоида шунда эдики, унда иштирокчилар тезликка югуришарди ва бу унинг учун спортчи 192 метр 27 сантиметр масофани босиб ўтиши талаб қилинарди. Вақт ўтиши билан югуриш бешкурашга айланди: югуриш, узунликка сакраш, найза ва диск улоқтириш, шунингдек, курашдан иборат эди. Кейинчалик муштли жанглар, аравалар пойгалари ва ҳатто бадиий танлов ҳам қўшилди, бизнинг давримизда бу танлов кенг кўламли очилиш маросимлари шаклида сақланиб қолган.

Милоддан аввалги 393 йилда ўйинлар бу Феодоссий Биринчи ҳукмронлиги остида тўхтатилган, у бу спорт байрамини ғайрияҳудийлар мероси деб ҳисоблаган. Ва 1500 йил давомида дунё Олимпия ўйинларидан маҳрум бўлди.

Бугунги кунга қадар жуда оз тарихий «маълумот» сақланиб қолган ва биз тарихни фақат фрескалар, индивидуал қўлёзмалар, меъморий қўлёзмалар ва оғзаки етиб келган афсоналар билан баҳолаймиз. Улардан бирида Олимпия ўйинларини оддий одамлар орасидан тенгдошларини топиш учун Геркулес ихтиро қилганини айтади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам замонавий дунё кишилари учун Олимпия ўйинлари ҳар доим сир-синоатга бой бўлган,  шу сабабдан улкан жозибага эга саналади.

Уни қайта тиклашга кўп уринишлар бўлган, аммо фақатгина ХIХ асрга келиб франциялик  барон Пер де Кубертин ҳақиқий муваффақиятга эришган.

1894 йил 16-23 июнь кунлари Парижда бўлиб ўтган Конгрессда у ўз фикрлари ва ғояларини халқаро жамоатчиликка тақдим этди. Конгресснинг сўнгги кунида замонавий биринчи Олимпия ўйинлари 1896 йилда Aфинада, ўйинларнинг она мамлакати – Грецияда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Кейин ХОҚ ташкил этилди ва мусобақалар қоидалари тасдиқланди.

Шундай қилиб, ҳар 4 йилда бир марта (камдан-кам ҳолатлар бундан мустасно) бугунги кунгача – инсоният анъанавий равишда сайёрамиздаги энг муҳим спорт анжумани – Олимпия ўйинларини нишонлайди!

Мана шунақа, дўстлар!