2020 Олимпиадаси июль-август ойларида бўлиб ўтади 2021

2020 Олимпиадаси июл-август ойларида бўлиб ўтади 2021
2020 йилги Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар Токиода бўлиб ўтади, деб хабар беради халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ).
Саналар халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Tokio шаҳри маъмурияти ва Япония ҳукумати томонидан келишилган. Қарор ХОҚ Ижроия қўмитасининг телеконференсия йиғилиши ортидан қабул қилинди.
Кўрсатилишича, 2020 йилги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 август-5 сентябрига белгиланган.
Еслатиб ўтамиз, 24 март куни ХОҚ коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилги Олимпиадани кечиктиришга қарор қилгани маълум бўлди. Ушбу ҳаракат Япония Бош вазири Шинзо Абе ва ХОҚ бошлиғи Tomas Бах ўртасидаги telefon суҳбатидан сўнг еълон қилинди. Шу билан бирга ХОҚ ўйинлар 2021 йилнинг ёзидан кечиктирмай ўтказилиши кераклигига аниқлик киритди ва улар "Токиода 2020 йилги Олимпия ўйинлари"деб аталишда давом етади.