Масофадан ишлашга оид тавсиялар
Масофадан ишлашга оид тавсиялар
Коронавирус (COVID-19) тарқалиши ортидан, Apple, Google, Twitter ва Amazon каби йирик компаниялар ўз ходимлари учун масофадан ишлаш дастурини ишлаб чиқишди. Шу пайтгача Basecamp масофадан ишлаш тизимини жорий қилган компаниялардан бирилигини билардим.
Масофадан ишлаш нима?
Компания ходимлари иш жойидан алоҳида жойда (офисидан ташқарида) қиладиган иш. IТ соҳасида масофадан ишлаш тез ўсмоқда. Toptal келтирган маълумотга кўра, 2005 йилдан бери масофадан ишлайдиганлар ҳажми 140%га ўсган (якка тартибда ишлайдиганлар бундан мустасно) - деб ёзади Нодир Халилов https://nodir.design сайтида.
Super Dispatch ишчиларга масофадан ишлашга рухсат берган ва ходимларимиз ўзларига қулай вақтда, хоҳлаган жойда ишлашади.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланишидан олдин, 12 март куни компаниямиз Тошкентдаги ходимларга масофадан ишлашни тавсия қилди.
Плюслари:
- Ишга бориб-келиш учун вақт сарфламайсиз.
- Фақат ишга диққатингизни қаратасиз.
- Хоҳлаган жойда (табиат қўйни,яъни ҳовлингиздаги айвонда очиқ ҳавода) ишлашингиз мумкин.
- Иш вақтини сиз танлашингиз мумкин.
Минуслари:
- Офисда ҳар куни бирга ишлайдиган ходимлар билан эффектив коммуникацияни йўлга қўйишдаги қийинчиликлар. Чунки улардан физик жиҳатдан узоқда бўласиз.
- Ишдан чалғиш жуда осон.
- Кам физик ҳаракат (ишга пиёда борадиганлар, уйда кам харакат қилиши мумкин).
Тажриба асосида тавсиялар:
Уйда ишлаш учун алоҳида хона ажратинг ва хонангизни кераклича жиҳозланг (монитор ва иш жараёнингизни осонлаштирадиган бошқа жиҳозлар).
Коронавирус ортидан карантин эълон қилинди, мактаб ва боғчалар маълум муддатга ёпилгани учун уйда ёш болалардан ҳоли ишлаш учун алоҳида хона муҳим (бироқ айрим оилаларда бундай имконият афсуски чекланган булиши ҳам мумкин).
Асосий ишдан чалғиманг. Оила аъзоларингизга уйда бўлсангиз ҳам, ишлаётганингизни, оилавий юмушларни иш соатларидан ташқарида қилишингизни айтиб қўйинг. Иш вақтида ишга алоқаси бўлмаган ҳар хил дастурлардаги, айниқса ижтимоий тармоқлар билдиришномаларни (Notifications) ўчириб қўйинг (менда улар ҳар доим ўчиқ).
Кунингизни режалаштириб олинг. Кун давомида бир нечта ишга фокус қилмоқчи бўлсангиз, аввалдан қилинган режа ёрдам беради.
Ходимлар билан мулоқот қилиш учун керакли дастурлардан фойдаланинг. Биз дизайн учун Figma, мулоқот учун Slack ва Zoom, барча ишга оид билимларни марказлаштириш учун Notion дастуридан фойдаланамиз.
Ходимлар билан битта хонада бўлмаганингиз учун улар билан яқиндан алоқа ўрнатинг. Ҳар куни эрталаб, 15 минутлик видео қўнғироқни йўлга қўйинг ва уларга кеча қандай ишлар қилганингизни, бугунги режаларингизни айтинг. Агар ўз вазифаларингизни бажаришда муаммоларга дуч келган бўлсангиз, уларга буни маълум қилинг ва ёрдам керак бўлса, ёрдам сўранг.
Ишга оид мавзуларда ёзишаётганда матнни қисқа ва тушунарли бўлишига эътибор беринг.
Масофадан ишлаш, иш вактидан четлашиш эмас
- Ходимлар билан ишдан ташқари мавзуларни иш вақтида телефон орқали муҳокама қилманг.
- Ҳар соатда 5-10 минутга танаффус қилинг.
- Ўрнингиздан туриб бироз юринг ёки енгил машқлар бажаринг.
Азиз ҳамюртлар ўз иш самарадолигингизни ошириш Карантин давридан учун унумли фойдаланинг ва уйда қолинг!