Айни пайтда юзага келган вазиятда вазиятда ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли ташкил қилиш, уларни спортга янада жалб қилиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан Тошкент вилояти ёшлари ҳам карантин кунларида уй шароитида ўз соғликлари учун шуғулланишмоқда.

Ёшларимизни “Биз соғлиғимиз учун уйда машғулот қилдик” шиори бирлаштирган. Шубҳасиз, бундай ташаббус уларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этибгина қолмай, янада соғлом улғайишларида кўмак бўлади.