Дзюдо ва таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Тошкент вилоятининг “Хумсон” соғломлаштириш мажмуасида навбатдаги йиғинни давом эттиришмоқда. Хорижлик мураббийлар бошчилигидаги жамоаларимиз кунига икки маҳал машғулотларни олиб боришмоқда. Ушбу йиғинга жамоаларнинг биринчи ва иккинчи рақамли вакиллари, шунингдек, асосий таркибнинг спарринг рақиблари жалб қилинган. МОҚ вице-президенти Азизжон Камилов ҳамда Тезкор штаб раҳбари Шерзод Тошматов ушбу спорт базасига ташриф буюриб, жамоаларимиз учун яратилган шароитларни кўздан кечириб боришди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки вакил дзюдо ва таэквондо федерациялари (ассоциация)нинг раиси ҳам бўлиб, терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштирокига масъулдирлар.
 
 
Дзюдо бўйича терма жамоамиз вакили Давлат Бобонов олиб борилаётган машғулотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
Video Pleyer
 
 
 
00:00
 
00:22
 
 
Гарчи Токио Олимпиадаси бир йилга сурилган бўлса ҳам, бу спортчиларимизнинг кайфиятига таъсир ўтказгани йўқ. Атлетларимиз тажрибали мураббийлар қўл остида янги марраларни забт этиш учун астойдил бел боғлашган.
 
Video Pleyer
 
 
 
00:00
 
00:28