ШПАГА ЙЎНАЛИШИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

 

ШПАГА ЙЎНАЛИШИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Хабар берганимиздек, пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бошланди.

Мусобақанинг биринчи кунида шпага қуролида кучлилар саралаб олинди.

Аёллар ўртасида кечган баҳсларда бухоролик шпагачи Маржона Зубайдуллоева олтин медални қўлга киритган бўлса, тошкентлик Файзулло Алимов йигитларимиз орасида тенгсиз эканлигини исботлади.

Батафсил:

Эркаклар:
1. Файзулло Алимов (Тошкент)
2. Нодирбек Мўминов (Андижон)
3. Жавоҳирбек Нурматов (Андижон)
3. Матвей Кремнев (Тошкент)

Аёллар:
1. Маржона Зубайдуллоева (Бухоро)
2. Севара Раҳимова (Тошкент)
3. Наргиза Усмонова (Бухоро)
3. Вероника Рожкова (Тошкент)

Эртага ушбу Узбенкистон Чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган мусобақа дастурида шпага йўналишда жамоавий бахслардаги ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

 

ЎҚФ Матбуот хизмати