ҚИЛИЧБОЗЛИК БУЙИЧА ТОШКЕНТ КУБОГИ БОЛАЛАР ОЧИҚ ТУРНИРИ БОШЛАНДИ
ҚИЛИЧБОЗЛИК БУЙИЧА ТОШКЕНТ КУБОГИ
БОЛАЛАР ОЧИҚ ТУРНИРИ БОШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ Федерация ҳамда Қиличбозлик Миллий Клуби ҳамкорлигида қиличбозлик бўйича кичик ёшдаги иқтидорли спортчиларни аниқлаш, “Навруз” умумхалқ байрамини нишонлаш ҳамда ёш спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида шу йилнинг 5-7 март кунлари қиличбозликнинг шпага, рапира, сабля йўналишларида Тошкент Кубоги очиқ болалар турнири ўтказилмоқда.
Бугун (-5 март куни) пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида 2007-2008 йй. ва 2009-2010 йилларда туғилган кичик ёшдаги болалар орасида қиличбозлик бўйича Тошкент Кубоги очиқ болалар турнири доирасида шпага йўналишидаги мусобақага старт берилди.
Қиличбозлик бўйича ўтказилинаётган мазкур болалар мусобақасида пойтахтимиз Тошкент ҳамда республикамиз вилоятлари спортчилари, шунингдек яқин МДҲ давлатлари- Тожикистон ва Қозоғистондан келган кичик ёшдаги спортчилар иштирок этмоқда.
Ушбу болалар турнири яккалик баҳсларида бўлиб ўтади.
Турнир ғолиблари эсдалик совғалар ва тегишли дипломлар билан тақдирланади.
Биз барча жажжи қиличбозларга ушбу мусобақада ғалаба қозонишлари учун омад тилаймиз!
ЎҚФ матбуот хизмати