Ўзбек қиличбоз қизларимиз Африкадаги Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди

Ўзбек қиличбоз қизларимиз Африкадаги Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди

Шу кунларда (15-17 февраль) Жазоирда қиличбозлик бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

16 февраль куни мазкур мусобақа доирасида қизлар ўртасида сабля йўналишидаги жамоавий баҳслар ўтказилди. Баҳсларда қатнашаётган қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа доирасида кучли жамоалардан бўлган Италия, Бельгия, Украина жамоаларидан ўтиб кетишди.

Таъкидлаш жоизки, қиличбоз қизларимиз Миср жамоасини 45:32, Италияни 45:43 ҳисобида мағлуб этишди.

Финалда эса, афсуски Франция терма жамоасига 40:45 ҳисобида имконият бой берилди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жахон Кубогида шохсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилиб, кумуш медални қўлга киритишди.

Қайд этиш лозимки, мусобақа давомида терма жамоамиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Айсулу Уснатдинова, Гулбону Есемуратовалар ҳимоя қилди.

Аҳамиятли жихати шундаки, қиличбозликнинг сабля йўналишидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўз рейтинглари бўйича жаҳоннинг энг кучли ўсмир-қизлар жамоаларининг 10лик гуруҳи таркибидан жой олишди.

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси Жаҳон Кубогида ғолиб бўлган қиличбозликнинг сабля йўналишидаги Миллий терма жамоамиз аъзолари, ўзбек-қиличбоз қизларимизни бундай юксак натижа билан қутлайди.

 

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси

 Матбуот хизмати