ТЕЗ КУНДА ТОШКЕНТДА ҚИЛИЧБОЗЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Анонс

ТЕЗ КУНДА ТОШКЕНТДА ҚИЛИЧБОЗЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамкорлигида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ 2020 йил 10–14 февраль кунлари қиличбозликнинг барча (шпага, рапира, сабля) йўналишлари бўйича (2000-2002 й.т. ва 2003-2006 йилларда туғилган) кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур турнирда спортчилар жамоавий бахсларда кураш олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, айнан ушбу ёшдаги спортчилар орасида жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган қиличбозлик Республика Чемпионатида яккалик бахсида ўзаро куч синашган эди.

Мазкур ЎзР Чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёш спортчилари иштирок этади.

Ушбу турнирнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад:

- қиличбозлик спортини кенг тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий спортнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш;

- қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш;

- қиличбозларнинг ўзаро баҳс олиб бориш спорт маҳоратларини ошириш;

- спортчилар орасида ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш ва бошқалар.

Мусобақалар Тошкентдаги “Пахтакор” қиличбозлик спорт залида бўлиб ўтади. Турнир 2020 й. 10 февраль куни соат 10:00 да бошланади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси барча оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу масобақани кенг ёритишга таклиф этади.

 

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати