Пойтахтимиздаги қиличбозлик марказида ушбу спорт тури бўйича “Кучлилар турнири” давом этмоқда. Бугун регламентга кўра, рапира усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда кутилганидек самарқандлик Умида Илясова ғолибликни қўлга киритди. Илясова финалда андижонлик Маржона Усмоновадан устун келди. Йигитлар ўртасидаги жангларда Муҳаммадюсуф Асрановнинг қўли баланд келди. Батафсил:

Аёллар:
1. Умида Илясова (Самарқанд)
2. Маржона Усмонова (Андижон)
3. Мадинабону Парпиева (Тошкент)
3.Илайда Гедикли (Тошкент)

Эркаклар:
1. Муҳаммадюсуф Асранов (Андижон)
2. Аҳмадиллохон Солихўжиев (Андижон)
3. Анвархон Солиходиев (Тошкент)
3.Аброр Собиров (Тошкент)

ЎзҚФ Матбуот хизмати