Роман Александров ва Вероника Рожкова шпага бўйича "Кучлилар турнири"да ғолиб бўлишди

Пойтахтимиздаги "Пахтакор" спорт мажмуаси қиличбозлик залида қиличбозлик спорт тури бўйича “Кучлилар турнири” мусобақаси бошланди. Турнир асосан заҳира спортчилари учун мўлжалланган бўлиб, терма жамоанинг асосий вакилларига муносиб рақобат туғдира оладиган иқтидорларни саралаш мақсадида ташкил қилинган.

Селекцион ҳарактердаги мусобақанинг илк кунида шпага усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Аҳамиятлиси, мусобақада терма жамоамизда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Хосе Бенавидес ҳам ўз омадини синаб кўрди. Финалга қадар етиб борган венесуэлалик мутахассис ҳал қилувчи беллашувда Роман Александровга имкониятни бой бериб қўйди.

Қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири”
Шпага. Эркаклар
1.Роман Александров
2. Хосе Бенавидес
3. Исмоил Олимжонов
3. Зафар Сиддиқов

Шпага. Аёллар
1.Вероника Рожкова
2. Малика Раҳимова
3. Рада Касимова
3. Амалия Альбекова

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот маркази